O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан мактаб атрофида тезликни чекловчи белги ўрнатилади

31.05.2018, 17:06

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан  мактаб атрофида тезликни чекловчи белги ўрнатилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязов Қораўзак туманидаги ўрганиш ишлари давомида тумандаги мактабларда бўлиб, таълим сифати билан қизиқди.  

Ўрганиш ишлари якуни бўйича 23 май куни 16-сон мусиқа ва санъат мактабида учрашув ўтказилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари, туман Адлия бўлими ва туман Солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари иштирок этди.

Учрашувда мактабларда биринчи галда ҳал этилиши лозим бўлган иккита асосий муаммога эътибор қаратилди. Биринчи муаммо – болаларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш бўлса, иккинчи муаммо – мактаб ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудга автотранспортларнинг тезлигини чекловчи “30” белгисини қўйиш.

Биринчи муаммони бартараф этиш учун тумандаги сув тармоқлари ва туман молия бўлимига топшириқлар берилди. Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими иккинчи муаммонинг ҳал этилиши устидан назоратни оладиган бўлди.

Бундан ташқари, учрашув давомида тумандаги Маданият бўлимига ҳар бир мактабда ёшлар ансамблларини ташкил этиш ва график асосида тумандаги мактабларга чиққан ҳолда бепул концерт томошаларини қўйиб бериш, бу орқали халқнинг, айникса ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш таклифи берилди.

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязов ўтказган бу учрашув жуда жонли ўтди, – дейди 16-сон мусиқа ва санъат мактаби директори Алауатдин Нағметуллаев. – Депутат тумандаги ҳар битта мактабга кириб, у ердаги аҳвол билан яқиндан танишди.  Ҳаттоки, биз ўзимиз эътибор бермай юрган айрим муаммоларга диққатимизни қаратди. Мактаблардаги спорт майдончаларига, санитария аҳволига жиддий эътибор қаратишимизни айтиб ўтдилар. Депутат томонидан танқид қилинган шу ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ҳам топшириқлар берилди.

Лола ҚАЛЛИХАНОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1769
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-06-01 15:55:06

ЎзЛиДеП ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгаши вакиллари депутатларнинг жойлардаги амалга ошираётган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларидан самарали фойланиб келмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси З.Ханиязовнинг жойларга чиқиши, халқ билан мулоқат ўрнатиши ва фуқораларнинг уйлантираётган бугунги муаммосининг ечимига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Партия депутатлар билан ишлашни янада жонлантириш керак деб уйлайман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:19:41

Барча депутатларимизни олиб бораётган фаолиятларида шу каби фаол бўлишларини истаб қоламиз


Рахманова Гульнара Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-06-01 09:12:53

УзЛиДеП депутатлари ташаббуси билан шу каби хайрли ишлар халкимизнинг партиямизга деген ишончини оширишига, депутатларимизни фаоллаштиришга ердам берари сузсиз


O‘zlidep Surxondaryo viloyati Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Tohir Xolto‘rayev 2018-05-31 22:26:50

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязовга уз миннатдорчилигимизни билдирамиз рахмат сизга. Сиз каби депутатларимиз янаям купаяверсин ёш келажак сиз каби депутатларга хавас килиб юрайлик.


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-05-31 18:02:31

Ёшларимзнинг, айниқса мактаб ўқувчиларининг ҳавфсизлигига барчамиз масъулмиз. O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан мактаб атрофида тезликни чекловчи белги ўрнатилиши барча туман ва шаҳарлар учун намуна бўлганлиги билан аҳамиятлидир.Чунки бу муаммо барча туман ва шаҳарларимизда мавжуд.Барча депутатларимиз ўз туман ва шаҳарларида манашундай муаммони ечимини топса, келажак авлодимиз бўлган ёшларнинг ҳаётига бўлган ҳавф бартараф этилар эди.


Ойша Турсунбоева - Ўзлидеп Шўрчи туман фаоли2018-05-31 17:37:36

Депутатларимиз томонидан ахолини қийнаб келаётган кўплаб масалалар ечилмоқда. Депутатларимиз янада фаол бўлсин.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-05-31 17:36:00

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутаталари ҳозирги кунда жойларда аниқланаган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиш орқали муаммоларни хал қилиш устида иш олиб бормоқдалар.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-31 17:31:51

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязов томонидан ўтказилган жонли мулоқот жараёнида таълим соҳасидаги муаммоларнинг ўрганилиши ва ижобий ечим борасида қилинаётган амалий ишларни кўриш қувонарли хол албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+