Андижонда 10 нафардан зиёд ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди

31.05.2018, 17:13

Андижонда 10 нафардан зиёд ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Андижон давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.  

Тадбирда глобаллашув шароитида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир даврда партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

– Кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг муносиб ­фаолларини давлат хизматига тавсия этиш ишлари ҳар доим ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган, – дейди  O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Элёрбек Авулов. –Сиёсий партияларга кадрлар қаердан келмоқда, уларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишимиз зарур. Партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдиришимиз лозим. Кадрлар аввал сиёсий партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги лавозимларга тайинланиши керак.

Тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафардан ортиқ ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шамшод Жафаров 2018-06-01 16:27:31

Бугунги кун талаби, ёшларни янги техналогиялар таништириш, уларни чет тилларини ўрганишлари, тадбиркорликка жалб қилиш хисобланади. Бу талаблар асосида тарбияланаётган ёш авлод қайси ташкилотда фаолият бошламасин албатта,яхши бўлади.


Райҳонова Шаҳризода Обидвой қизи O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ҳузуридаги "Келажак депутатлар " гуруҳи раҳбари2018-06-01 12:08:52

Бундай лойиҳаларнинг ўтказилиши партиямиз ҳузурида ташкил этилган "Келажак депутатлари" ва "Ёш тадбиркорларни муаммоларини ўрганиш гуруҳи" лари аъзоларининг сафлари кенгайишига хизмат қилади.


Усмонов Сардор2018-06-01 09:40:10

Ёшлар келажагамиз пойдевори


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:17:39

Партиямиз сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш борасида тизимли ишларни амалга оширилмоқда


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-05-31 17:46:09

Ёш кадрлар заҳирасини шакллантиришда асосий эътиборни партиямизга содиқ ва дойим партиямиз мақсад ва вазифаларини қуллаб-қўвватловчи, ўзининг мустақил фикрига эга, билимга чанқоқ ёшлар партиямиз равнақини янада ривожланишига пойдевор бўлади.


Ангор туман раисининг Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Э.Бобоқулов2018-05-31 17:31:14

Хозирда юртимизда қанчадан қанча истедотли билимли ва меҳнаткаш ёшларимиз жуда хам кўп биз бу ёшларни танлаб ЎзЛиДеП сафига қабул қилиб истиқболли кадрлар захирасига олсак. Келажакда ЎзЛиДеП сафи етук кадрлар билан бойитилган хисобланади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+