O‘zLiDeP ходимлари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари малакаси оширилди

31.05.2018, 17:47

O‘zLiDeP ходимлари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари малакаси оширилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан  Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини ошириш учун уч кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

 Семинар машғулотлари Сиёсий таълим маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ходимлари ҳамда психологлар томонидан интерфаол усулда олиб борилди.

–  O‘zLiDeP аъзолари ва БПТлар сони жиҳатдан вилоятимизда пешқадам, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Фотеҳ Раҳматов. – Айниқса, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи фаолиятини алоҳида эътироф этиш жоиз. Чунки жорий йилнинг биринчи чорагида улар томонидан 235 та депутатлик сўровлари чиқарилган ва 71 нафар мансабдор шахсларнинг ахбороти  эшитилган.

Семинарда шунингдек, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, партия фаолиятига оид ҳужжатлар билан ишлашга оид тавсиялар берилди.

– Семинардан кўзланган мақсад ходимларимизнинг сиёсий, ҳуқуқий   фаоллигини ошириш эди ва бунга эришдик, – дейди  O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова. – Айтиш жоиз, бу каби машғулотлар партия фаолларининг сиёсий ва иқтисодий билимларини мустаҳкамлашга, аҳоли айниқса, электорат билан ишлашда лидерлик қобилиятини янада оширишга хизмат қилади.

Уч кунлик семинар давомида иштирокчиларга мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти ҳам кенг таништирилди. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    2192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турабоев Абдушукур Сўх туман2018-06-04 14:26:42

Ходимларни малакасини ошириш узини ижобий натижасини бермоқда албатта.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-04 10:14:31

Самарканд вилоятида ўтказилган Сийсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг Сиёсий таълим Маркази томонидан ўтказилган Ўқув Семинар жуда қизиқарли савол жавоблар олинган холатда ўтказилди. Бундай Ўқув семинар асосан сиёсий саводхонликни оширишга хизмат қилади.


Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-02 17:34:22

Мазкур ўқув-семинарда биз ижрочи котиблар амалдаги ишларимизда кўзатилган хато-камчиликлар нималардан иборат эканлиги, иш фаолиятитмиз самарадорлигини ошириш учун билим кўникмаларимизни янада бойишига эришдик. Бу каби тадбирларни мунтазам ўтказилиб келинаётганлиги фуқаролик институтини жамиятини шакллантирилишида амалий ёрдам бўзлиб хизмат қилади


Yangibozor tumani faoli St. Davletov2018-06-01 13:56:27

Seminar partiya rivojiga katta xissa qo'shadi deb O'YLAYMAN .


Yangibozor tuman kengashi faoli M.Bazarbayev2018-06-01 13:52:51

Bunday seminarlar partiya rivojiga katta xissa qo'shishi barobarida kadrlar savyasini yanada oshiradi.


Ж.Каримов Бойсун туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-01 13:38:31

Сиёсий ўқувлар давомида аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, партия фаолиятига оид ҳужжатлар билан ишлашга оид тавсиялар берилиши сиёсий саводхонликни оширишга хизмат қилади.


Андижон туман кенгаши партия фаоли Асранов Фахриддин2018-06-01 12:29:04

Сиёсий таълим маркази томонидан укув семинарлар бу каби машғулотлар партия фаолларининг сиёсий ва иқтисодий билимларини мустаҳкамлашга, аҳоли айниқса, электорат билан ишлашда лидерлик қобилиятини янада оширишга хизмат қилмокда.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-01 11:52:49

Бундай ўқув-семинарларнинг ташкил этилиши Депутатлик гуруҳи аъзоларининг малакаси ва иш савиясини оширишга хизмат қилади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-01 11:47:37

Уч кунлик семинар орқали барча бўғиндаги ходимларини малакасини ошириш бугунги кунннинг талаби.


Олтибоев Ўрол Партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-01 11:02:29

Жамият тараққиётининг негизини юқори салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилади.Шу боис кадрлар қанчалик етук ва билимдон,тажрибали бўлса нур устига.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+