Илғор ёш фермерлар аниқланди

21.11.2017, 07:41

Илғор ёш фермерлар аниқланди

Мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, теран фикрлайдиган, ташаббускор ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг устувор вазифасидир. Партиянинг “Ёш фермер” танлови изланувчан, фидойи, юрт тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш фермерларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга  қаратилган.

Куни-кеча мазкур танловнинг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 30 нафардан ортиқ ёш фермер иштирок этди.

Танловда иштирокчиларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ердан унумли фойдаланиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигига илғор инновацион технологияларнинг жалб қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида қўлга киритган ютуқларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Юртимизда ёшларга кенг миқёсда имкониятлар яратилган, – дейди Иштихон туманидаги “Қайчили балиқлари” фермер хўжалиги раҳбари, ёш фермер Озодбек Қурбонов. – Мен ҳам ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз фермер хўжалигимни ташкил этиб, юртимга хизмат қилиш баробарида, оилам учун муносиб турмуш шароитини яратяпман. Фермер хўжалигимиз майдони 5,8 гектарни ташкил этиб, асосан полиз экинлари, балиқчилик ва боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, чорвачилик, паррандачилик тармоғини ҳам ривожлантирмоқчимиз.

Юқори савияда ташкил этилган кўрик-танлов якунида энг яхши натижа кўрсатган 3 нафар иштирокчи танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    94
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш