Заиф эшитувчи болаларга спорт майдончаси қуриб берилди (+видео)

01.06.2018, 16:36

Заиф эшитувчи болаларга спорт  майдончаси қуриб берилди (+видео)

Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ана шу муносабат билан O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи аъзолари Ўзбекистон карлар жамиятининг Тошкентдаги 1-сонли ўқув ишлаб чиқариш корхонасига қарашли ётоқхонасида байрам тадбири ташкил этди.

Дастлаб, заиф эшитувчи фуқароларнинг мурожаатидан келиб чиқиб, эшитиш ва гапиришида нуқсони бор 80 нафарга яқин болажонлар тор доирадаги шифокор ва сурдотаржимонлар иштирокида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикларда аниқланган касалликлар бўйича даволаниш учун тиббий йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида жамиятга қарашли ётоқхона ҳовлисида бунёд этилган спорт майдончаси ҳам фойдаланишга топширилди. Бу эса болажонлар учун байрамга муносиб совға бўлди.

Байрам тадбири давомида заиф эшитувчи болажонар иштирокидаги спорт мусобақалари, куй ва қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади. Расм чизиш мусобақасида эса заиф эшитувчи болажаонлар ўз маҳоратларини намоён этишди.

Тадбир сўнггида 1-сонли ўқув ишлаб чиқариш корхонасида истиқомат қилувчи болажонларга байрам дастурхони ёзилиб, ҳомийларнинг эсдалик совғалари, дори-дармон ва спорт анжомлари улашилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-04 17:15:50

1 июнь - Халқаро болалар куни муносабати билан ёшларга берилаётган юксак ғамхўрлик, меҳр, мурувват, катта эътибор болаларимизни руҳлантиради.


Шовот туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-04 11:49:23

Шовот туманида ҳам болалар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилиб, ногирон болаларга партия туман Кенгаши ва хомийлар тамонидан совғалар топширилди


Миришкор туман Марказий шифохона БПТ раиси Шербобоев Бахтиёр2018-06-04 08:52:02

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ана шундай замонавий болалар ўйингохлари қуриб ишга тушурилиши ва болаларга кўрсатилаётган этибор нафақат болаларнинг қувончига – қувонч балки катталарга ҳам ўзгача қувонч бағишлайди бунда O‘zLiDeP депутат ларнинг иштироки тақсинга сазовор


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 16:14:59

O‘zLiDeP deputatlari tashabbuslaridan yana biri ushbu tadbir ham, yurtimizning kelajagi bo‘lgan yoshlarimizga bo‘lgan e‘tibor va mehr -muruvvat nishonasidir.Bizning mamlakatimizda hech kim mehr va e‘tibordan chetda qolmagan.O‘zLiDeP deputatlarining savobli ishlari bardavom bo‘lsin.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-02 12:59:25

Nogironlar uchun sport maydonchasining qurib berilishida deputatlar jonbojlik ko'rsatgani uchun o'zinnadorchiligimni bildiraman. Savob ishni har kim har kuni qilishi kerak.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-02 12:56:06

O'zbekistonda ijtimoiy himoyaga davlat siyosati darajasida qaralishi hech kimga sir emas. Shu kabi savobli ishlarda deputatlarimiz bosh-qosh bo'layotganligu hammamizni quvontiradi albatta.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:47:46

Азиз болажонларимиз доим бизнинг эътиборимизда


Яккасарой туман Кенгаши Камилова М.2018-06-01 18:52:26

Болажанларимиз бизнинг келажагимиз 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан уларни табриклайман


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-06-01 18:50:00

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болажонларимизга ғамхурлик қилиш байрами


Яккасарой туман Кенгаши "МАР" БПТ2018-06-01 18:36:56

Тадбиркорларимиз томонидан болажонларга, ёшларга берилаётган юксак ғамхўрлик, меҳр, мурувват, катта эътибор тинмасин болаларимиз байрами муборак булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+