Сурхондарёда 30 нафар ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

01.06.2018, 16:49

Сурхондарёда 30 нафар ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Истиқболли ёш кадрлар партия таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сиёсий жиҳатдан етук, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга бефарқ бўлмаган фаол талаба-ёшларни аниқлаш ҳамда  уларни партиянинг истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш лозимлиги таъкидланди.

– Лойиҳа биз ёшларда катта умид уйғотди, – дейди Термиз давлат университети талабаси Зилола Абдиева. – Чунки бу каби лойиҳалар биз каби ёшларнинг келажагини белгилаб, келгусида мамлакатимиз учун етук кадр бўлишимизга замин яратади. Очиғи, лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши истиқболли кадрлар захирасига олинганимдан ниҳоятда хурсандман. Ишончим комилки, бу ишонч келажакда юртимиз учун етук кадр бўлишимга кенг замин яратади.

Тадбирда 30 дан ортиқ интеллектуал салоҳиятга эга бўлган фаол ва ташаббускор ёшлар партия истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Зебинисо САПАРОВА,

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-04 10:43:06

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш кадрларни сиёсий салохиятини ошириш билан бир қаторда партиямизнинг истиқболли захира кадрларини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.


O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-06-04 09:37:17

Ҳақиқатдан ҳам ушбу лойиҳа сиёсий жиҳатдан етук, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга бефарқ бўлмаган фаол талаба-ёшларни аниқлаш ҳамда уларни партиянинг истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишда катта аҳамиятга эга бўлмоқда.


Усмонов Сардор Ромитан тумани2018-06-04 09:25:52

Партиямизнинг асосий вазифаси ҳам албатта шу - салохиятли ёшларни ўзига жалб қилиш ва уларга паҳбарлик қобиляти бўйича билим ва кўникмалар улашиш ҳамда уларни ватанимиз келажаги учун муҳим кадр сифатида етказиб бериш


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 15:25:36

Partiyaning kelajagi ushbu loyiha doirasida tanlab olinayotgan bilimli, tashabbuskor, izlanuvchan va eng asosiysi partiyamizning maqsad va vazifalarini hayotga tadbiq etuvchi sodiq va jonkuyar yoshlarga bog‘liq.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-02 13:13:21

Kadrlar zaxirasiga olinayotgan nomzodlarning har tomonlama bilimli tajribali bo'lishi muhim ahamiyatga egadir.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:45:23

Бу каби тадбирлар шуни кўрсатмоқдаки жойларда кадрларни заҳирага олиниши, бу албатта келажакда ўз хосилини беради.


Қурбонова Зебинисо 2018-06-01 18:07:43

сафимизда иқтидорли, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга бефарқ бўлмаган фаол ёшларимиз кўпаяверсин.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-01 17:36:41

Иқтидорли фаол ёшларимиз кўпаяверсин ахир Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлидадур .


М.Насруллаева -Ўзлидеп Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-06-01 17:30:14

Сиёсий жиҳатдан етук, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга бефарқ бўлмаган фаол ёшларимиз кўпаяверсин.


Жавлон Нарзиев-Навбаҳор тумани "Келажак депутатлари" гуруҳи аъзоси.2018-06-01 17:27:14

Бу каби тадбирлар ёшларни ўзига бўлган ишончини ошириш билан бирга, келажакдаги режаларини тузиб олишларига туртки бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+