O‘zLiDeP ташаббуси билан асакалик 220 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

01.06.2018, 16:51

O‘zLiDeP ташаббуси билан асакалик 220 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 11-қишлоқ оилавий поликлиникаси тумандаги Юқори Бўз, Ниёзботир маҳаллаларида истиқомат қилаётган қарийб 21 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Уларнинг 5477 нафарини туғиш ёшидаги аёллар ташкил қилади. Бироқ поликлиникада беморларга чекланган тиббий хизмат кўрсатилиши натижасида кўп ҳолларда айрим текширувлар учун аҳоли туман марказига боришга мажбур. Масалан, оилавий поликлиникада УЗИ, ЭКГ аппаратлари, оккулист, эндокринолог, кордиолог каби тор мутахассислар кўриги мавжуд эмас.

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги хотин-қизлар учун ташкил қилинган чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик айни муаммо ечими бўлиб хизмат қилди.

– Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлдик, — дейди “Ниёзботир” маҳалласининг Туркобод кўчасида яшовчи Хуршида Мамажонова. – Соғлиғимизга бефарқ бўлмаслик, аввало, ўзимизга боғлиқ. Бироқ имкониятларимиз чеклангани боис марказга бориш бизга анчагина узоқлик қиларди. Ташкил этилган кўрикда фарзандим билан бирга УЗИ, ЭКГ кўригидан ўтдик.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида 220 нафар туғиш ёшидаги аёллар саломатликлари текширувдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича 28 нафар хотин-қиз амбулатор ва стационар даволанишга жалб қилинди.

Бобурмирзо ҲОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-04 09:15:32

OzLiDeP Андижон вилояти Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан хар йили ўтказилиб келинаётган "Соғлом оила Мустахкам оила" лойихаси доирасида чека чека худудларда ўтказилаётган бепул кўрик аёллар учун мухим ахамиятга эга бўлмоқда. Андижое вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан олиб борилаётган бундай саховатли ишларида омад ёр бўлсин.


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 15:54:28

Partiyamiz tashabbusi bilan o‘tkazilgan tibbiy ko‘rik, O‘zLiDePning xotin-qizlarimizga bo‘lgan yana bir e‘tibor va hurmatidan dalolat beradi.O‘ylaymanki, bunday ko‘riklar boshqa tuman va shaharlarimizda ham partiyamiz tashabbusi bilan tashkel etiladi.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:42:14

Аёлларимиз соғ-саломат бўлишса, фарзандларимиз баркамол бўлади.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-01 19:06:06

Sog'lom oila mustahkam oila loyihasi doirasida amalga oshirilayotgan ishlar diqqatga sazovordir.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-01 18:56:40

Ayollarning sog''lom bo'lishi qaysidir ma'nodo kelajakning sog'lom bo'lishidir. Ayol borki olam munavvar. Ayollarni sog'ligiga qayg'urgani uchun O'zLiDeP ga rahmat.


Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-01 17:50:37

Давлатимиз раҳбари доимо ўз чиқишларида аёл зотига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, рўзғор ва оила тебратишда, ҳаётимизни янада обод ва фаровон қилишда, қайси соҳа бўлмасин, аёлларнинг қўшаётган беқиёс ҳиссаларини айтиб ўтишдан чарчаймайдилар. Бизнинг партия ҳам жамиятимиз кўзгуси ҳисобланмиш оиланинг соғлом ва мустаҳкам бўлишида ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан бениҳоя мамнунмиз.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-01 17:31:04

Бунақанги хайирли ишни қанча кўп қилса шунча арзийди ,чунки бизнинг жамиятимизда аёлларимизнинг мавқейи жуда баланд ,Аёлларимизни қанча эзозласак шунча оз ахир келажак авлодларимизнинг соғлом дунёга келишига аёлларимизнинг хиссаси кўпроқдир .


М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман бўлими аппарат раҳбари2018-06-01 17:29:44

"Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси дорасидаги тадбир O'zLiDeP Навоий вилояти аёллар қаноти ҳамда O'zLiDeP Кармана туман бўлими ва Кармана туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа тор доира шифокорлари билан ҳамкорликда олис Хазора ҚФЙ Деггарон МФЙда ташкил этилди,бунда 100 дан ортиқ қишлоқ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.


Ўктам Қорабоев - ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-01 17:26:40

"Аёллар қаноти" томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши келажак авлоднинг соғломлигини таъминлайди.


Хива туман "Аёллар қаноти" гуруҳи фаоли М.Курязова2018-06-01 17:25:36

“Аёллар қаноти” томонидан "Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган бундай тадбирлар натижасида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга хотин-қизлар ўртасида тиббий саводхонликни оширишда муҳим бир восита сифатида ҳизмат қилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+