Мирободда “Ёш китобхон” танлови ўтказилди (ВИДЕО)

01.06.2018, 21:51

Мирободда “Ёш китобхон” танлови ўтказилди (ВИДЕО)

Бугун Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Илёсхон Азизов ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тумандаги “Баёт”, “Баротхўжа”, “Парвона” ва “Қўйлиқ ота” маҳаллаларида истиқомат қилаётган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.  

Тадбирда сўз олганлар болажонларни бугунги байрам билан табриклаб, ўқишларида улкан муваффақиятлар тиладилар.

Байрам тадбири давомида маҳалла ёшлари иштирокида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ҳам ўтказилди. Унда дастлаб “Баёт” маҳалласида ташкил этилган “Интернет онлайн” кутубхона лойиҳасининг тақдимоти  бўлиб ўтди ва ёшларнинг китоб мутолааси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Беллашув натижасига кўра 1,2 ва 3 ўрин ғолиблари ҳамда “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши ёш китобхон” каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиб, ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Байрамда болажонларни табриклаш учун “Бинафша” ва “Асса жигит” рақс дастаси ҳамда “Ёш ижодкор” театр студиясининг иштирокчилари ўзларининг янги ижод намуналари билан иштирок этиб, йиғилганларга ҳуш кайфият бағишладилар.

Тадбир сўнггида болажонларга билимлар манбайи бўлмиш китоблар улашилди.

Байрам тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Angor tuman Kengashi Kelajak deputati Davron Shanaev2018-06-04 17:07:10

O‘tkazilgan "Yosh kitobxon" ko‘rik tanlovi yoshlarni kitobga bo‘lgan mexrini va qiziqishini oshirishga xizmat qiladi.


Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-06-04 17:02:03

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг утказилиши ёшларимизнинг китобга бўлган мухаббати янада ошишига ва ёшларимизни фақат яхшиликка етаклайди. Китоб ўқишга бўлган иштиёқни оширсак, ёшлар онгида бўшлиқлар бўлмайди.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-06-04 15:53:49

Махалла ешлари орасида ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик-танлови"албатта ёшларнинг китобга мехрини оширишда дастур бўлади.Зеро китоб барчамизга яқин дўстдир.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-04 11:08:39

Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда болаликдан китобга бўлган меҳрини ошириш муҳимдир, Болалар куни муносабати билан ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу бўлган назаримизда.


Акбар Алламов2018-06-04 09:24:46

Миробод туман ўтказилган тадбир ёш авлодни китобга бўлган қизиқишларини янада оширади.


O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-06-04 09:14:12

Китоб билан мулоқот ёшларга маънавий юксалиш имконини беради. Ушбу жараёнда партиямиз ҳам ташаббус кўрсатиб келаётгани, ўз лойиҳаларида китобхонликни тарғиб этаётгани сир эмас. Албатта бу жараёнлар ёшларимиз фаолиятига ижобий таъсир ўтказади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-04 08:37:19

Болалар бизнинг нурли келажагимиз, шу бойс уларни ешлигидан хар тамонлама куллаш, жамиятимизга фойдали ишларига ургатиш ва албатта тарбиялаш хар биримизнинг бош максадимиз. Махалла ешлари орасида утказилган “Ёш китобхон” кўрик-танлови танловнинг номидан хам куриниб турганидек кичкинтойларни китобга кизиктириш, улар хозирда хамма нарсага кизикувчанг, изланувчанг булади. Тугри йул курсатиш-бу тугри тарбия.


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 15:42:54

Yoshlarning bo‘sh vaqtini samarali o‘tkazishning eng yaxshi yo‘li bu kitob bilan oshno bo‘lishidir.Bu kabi kitobxonlik tanlovlarini faqat bayram kunlari emas, balki yozgi ta‘til kunlari ham tashkel etilsa, yanada yaxshi natija berar edi.Yoshlarning bekorchi ishlarga vaqti sarflanmay, ma‘naviyati yanada oshadi.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-02 12:51:50

Yoshlarni kitobga bo'lgan qiziqishini yanada ortishiga xizmat qiladigan shu kabi tanlovlarni ko'proq o'tkazilishi tarafdoriman.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-02 12:49:19

Kitob aql shamchirog'i. Kitobga mehr qo'ygan inson ma'naviy kamol topib, komillik sari qadam qo'yadi. Kitobga oshno bo'lgan yoshlarni qalbida va ongida g'oyaviy bo'shliqqa o'rin bo'lmaydi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+