7 нафар хотин-қизга бепул йўлланма берилди

04.06.2018, 09:10

 7 нафар хотин-қизга бепул йўлланма берилди

O‘zLiDeP Кармана туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида   тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда анкогинеколог, УЗИ, дерматолог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, терапевтлар томонидан “Диггарон” маҳалла фуқаролари кўрикдан ўтказилди.

– Бундай тиббий кўриклар келажак авлодни соғлом дунёга келтириш, етук фарзандлар тарбиялаш учун ғоят муҳимдир, – дейди қишлоқ оилавий поликлиникаси гинекологи Нигора Каримова. – Бугунги тадбирда 130 дан ортиқ аҳоли кўрикдан ўтди. Тадбирда нафақат хотин-қизларнинг, балки маҳалладаги кекса отахон ва ёш болаларнинг ҳам саломатлиги текширилди.

Тадбир сўнгида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига 3 нафар, вилоят тери таносили диспансерига эса 4 нафар хотин-қизга бепул йўлланма тақдим этилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-05 10:31:07

Партиямиз томонидан ташкил этилаётган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги бепул тиббий кўрик, келажагимизда соғлом авлодни дунёга келтирувчи соғлом оналарга қаратилаётган эътибордир. Бунинг замирида жамиятимизда туғма нуқсон ва ногиронликни олдини олишги хизмат қилади. Соғлом жамиятда эса соғлом фикр ва соғлом ғоя туғилади.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-04 16:45:45

Бундай тиббий кўриклар келажак авлодни соғлом дунёга келтириш, етук фарзандларимизни тарбиялаш ғоят муҳимлиги ижобий натижаларга олиб келади.


Шоира Эшбоева, Навоий вилояти 2018-06-04 16:17:41

Ushbu tibbiy koriklar ayyollar salomatligini mustahkamlashda,sog'lom turmush tarzini targ'ib qilishga xizmat qiladi.Yotoqda yotgan bemorlarni ham tibbiy korikdan otkazgan shifokorlardan minnatdormiz.Hechmkim e'tibordan chetda emas


Сергели тумани фаоли Жўраева Нодира 2018-06-04 16:09:47

Биз аёллар оилавий ташвишимизни деб ўз соғлигимизга бефарқ бўламиз. Шу сабали “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар натижасида қанчадан-қанча аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиши натижасида айрим ўз вақтида аниқланган касалликларни даволаниб, ижобий натижаларга эришилади.


Сергели тумани БПТ раиси Пардаева Дилафрўз2018-06-04 16:07:40

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилиши аёллага берилаётга эътибор натижасидир. Аёллар соғ бўлса болаларимиз ҳам соғ бўлиб баркамол авлодни шаклланишига хизмат қилади.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-06-04 15:47:39

Партиямизнинг ташаббуси билан "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбир ва бепул тиббий кўрикларнинг хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашга ўз соғлигига беэътибор бўлмаслигига чорлайди.Бу албатта касалликларни олдини олишда ва биринчи босқичидаёқ касаллик билан курашиш имконини бермоқда.


Т.Бакиева O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими раиси2018-06-04 15:16:26

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўриклар айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларимизнинг соғлиқларини яна бир марта мустаҳкамлашга беминнат ижобий натижаларга эришилди


O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёллар бўлими мудири Сабохат Бабаева2018-06-04 14:37:28

" Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида ташкил қилинаётган бу каби тиббий кўриклар айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларимизнинг соғлиқларини яна бир марта мустаҳкамлашга беминнат хизмат қилмоқда. Бу каби тиббий кўриклар нинг ўтказилиши дунёга келаётган ёш авлодни соғлом дунёга келишига ўз хиссасини қўшмоқда.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-04 12:51:47

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилиши аёллага берилаётга эътибор натижасидир. Аёллар соғ бўлса болаларимиз ҳам соғ бўлиб баркамол авлодни шаклланишига хизмат қилади.


Асем Сиримбетова ҚР кенгаши ходими 2018-06-04 12:10:17

Партиянинг ташаббуси билан "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбир ва бепул тиббий кўрикларнинг хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашга ўз соғлигига беэътибор бўлмасликка чорлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+