Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир чеклов олиб ташланди

04.06.2018, 11:16

Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун қўйилган яна бир чеклов олиб ташланди

Жорий йилнинг 29 май куни Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

Айтиш жоизки, бу борадаги чекловларнинг олиб ташланаётгани биринчи навбатда мазкур хизматлар бозорининг тезкор ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги ерларининг зарур техника билан кенг қамраб олинишини таъминлайди.

Қолаверса, қарорда жорий йилнинг 1 ноябридан машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказиш белгиланди. Унга кўра “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 26 та машина-трактор парки тадбиркорлик субъектларига сотилади. Шунингдек, “Ўзагросервис” АЖнинг 3 та машина-трактор паркини давлат унитар корхоналарига айлантириш кўзда тутилмоқда.

Эътиборлиси, тадбиркорлик субъектларининг машина-трактор парклари фаолиятига фаол жалб этилаётгани, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қарорнинг яна бир аҳамиятга молик жиҳати Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга жалб этиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, уларга ўз фаолиятларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланди.

Биламиз, юқорида тилга олинган ҳар икки ташкилот O‘zLiDePнинг яқин ҳамкорларидан саналади. Шу боис, қарорда кўзда тутилган ушбу нормани асосий электоратимиз ҳисобланган тадбиркорларга тушунтириш партия тизимидаги барча фаоллар зиммасига алоҳида масъулият юклайди, десак адашмаймиз. Зеро, O‘zLiDeP дастурида алоҳида қайд этилганидек, партия мамлакатимизнинг аграр соҳадаги муносабатларини такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этади. Партия қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, қарорда қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш, ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилган. Бу амалда қишлоқ хўжалик техникаси ва унинг эҳтиёт қисмларига бўлган нархларни оптималлаштириш, шунингдек, ўзаро манфаатдорлик шартлари асосида мамлакатга янги илғор ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишни таъминлайди.

Умуман олганда, ушбу қарор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини шаклланишига олиб келади.

Раҳматулло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1861
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Бўронов Когон тумани Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари2018-06-05 09:13:32

Туман ММТПга юқори унумдорликга эга бўлган комбайн ва ушбу сув танкиз бўлган йилда ғузага суспензия ишлови бериш учун 16та ОВХлар олинди ва фермер хўжалик ва томарка ер эгаллари ерларга хизмат кўрсатиб дехконларга кўмакдош бўлмоқда.


З.Рахмонова Қува тумани Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари2018-06-05 08:58:30

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши айнан вақтида чиқарилган қарор, бу қарорни ижросини таъминланиши янги шиш ўринлари яратилишига йўл очади бандлик масалаларини ечимига асос бўлади.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-04 17:53:17

Юртимизда қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорларга жуда катта имкониятлар ва енгилликлар берилмоқда.


Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-04 17:26:37

Тадбиркорлик субъектларининг машина-трактор парклари фаолиятига фаол жалб этилаётгани, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиш билан бирга бу каби қулайликларнинг яратилиши тадбиркорларни қувонтиради. Бироқ ,қишлоқ хужалигида катта миқиёсда аграр реформаларни ўтазмасдан туриб бирор натижага эришиб булмайди!!!! Кўпроқ


Қурбонова Зебинисо 2018-06-04 17:04:13

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш керак.


Аслиддин Аптаров O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими2018-06-04 16:57:04

Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кура 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилганлиги нафақат қишлоқ хужалигининг ривожига балки ушбу соҳада якка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишига жуда катта имконият яратилган.


А. Зиёдуллаев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-06-04 16:45:43

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш керак.


Ш. Шайманов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-06-04 16:43:46

Қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш, ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги ишлаб чиқарувчи-ларини ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаш лозим.


Ж.Қувватов Шеробод туман Кенгаши депутати2018-06-04 16:39:41

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожланишига, қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш масалаларига қаратилганлиги соҳа вакиллари учун катта аҳамиятга эга қарор ҳисобланиши табиий. Бу каби имкониятлар қишлоқ хўжалиги ходимларига ёрдам бўлади.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-06-04 16:26:53

Якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилганлиги нафақат қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга балки барча учун жуда катта имкониятлар ва енгилликлар яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+