Шайхонтоҳурда O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан болалар майдончаси фойдаланишга топширилди (ФОТО, ВИДЕО)

04.06.2018, 12:51

Шайхонтоҳурда O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан болалар майдончаси фойдаланишга топширилди (ФОТО, ВИДЕО)

Бугунги изчил ислоҳотларнинг намунаси сифатида аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳудудларда маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётганини айтиш мумкин. Шунингдек, бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиши белгилаб ўтилган.

Президент фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” маҳалласида Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Лутфилла Убаев ташаббуси билан болалар майдончаси қуриб, фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда KUN.UZ.

“Болаларимиз – бизнинг келажагимиз. Биз мана шу келажагимизнинг пойдеворини тўғри қўйсак, кўзлаган олий мақсадларимизга сўзсиз етамиз. Бу болалар юртда бўлаётган ўзгаришларни ҳозирданоқ ҳис эта боришлари керак, ана шунда уларнинг қалбидан жой оладиган Ватан туйғуси ҳеч қачон сўнмайди. Мазкур ташаббус 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига байрам совғаси бўлди”,  - дейди O‘zLiDeP депутати Лутфилла Убаев.

Маҳалла фуқароларининг таъкидлашича, болалар майдончасининг аввалги ҳолати ачинарли аҳволда бўлган. Эндликда янги майдончада “Ипакчи”нинг 100дан ортиқ боласи спорт билан шуғулланиши мумкин.

ФОТО:

ВИДЕО:

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2136
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши Некбаев А.Т.2018-06-08 14:21:17

Тадбиркорларнинг ривожланиши давлатимиз, халқимиз ва жамиятимизга катта ютуқларлар келтиришига ишонаман.


Яккасарой туман Кенгаши Аслонов М.2018-06-08 14:18:26

“Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаётган тадбиркорларни қуллаб қуватлаёмиз


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-06-08 14:16:42

Хайрли ишлар қилиб давлатимиз ривожига ўз хиссасини қушаётган тадбиркорларимизга ривож тилайман.


Яккасарой туман Кенгаши Агзамходжаев С.2018-06-08 14:15:12

Тадбиркорларимиз фаолиятига омад тилаймиз


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-06-08 14:14:29

Тадбиркорларимиз томонидан бундай хайрли ишларни амалга оширилиши тахсилга сазовор


Тургунова Дилфузахон Нумоновна2018-06-07 14:03:48

Партиямиз депутатларини булаётган жараёнларда фаол иштироклари хаммамизни кувонтиради.Шундай жонкуяр фаоларимиз купаяверсин.


Toshkent shahar Yoshlik shaharchasi markaziy kengashi a'zosi Ramazonov Sherbek2018-06-05 00:21:02

Deputat bu xalq vakili bunday savobli ishlarni bugungi kunda har bir deputatimiz albatta amalga oshirishi kerak bu xayrli ish bolalar uchun bo'lsa ayniqsa quvonarli


Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi faoli Hamroyev Sobirjon2018-06-05 00:04:53

Hozirgi kunda qurilyatotgan bolalar maydonchasi asosan jismonan sog' bolalar uchun. Menda shunaqa taklif bor. Shunday dam olish maskanlari jismonan nuqsoni bor bolalar uchun ham ularni harakatlari inobatga olib bunyod etilsa. Bu bilan ularni hayotga bo'lgan qiziqishi yanayam kuchayarmidi.


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-04 17:35:27

Депутат ва фаолларимизнинг қилаётган ишларига омад тилаб қоламиз


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдухамид2018-06-04 17:13:36

Болаларимиз учун қанчалик шароит яратиб берсак ,шунча кам.Чунки улар бизнинг келжагимиздир. Фидоий одамларимиз кўп бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+