Сўхлик тадбиркор 4 сотих ерда лимонария ташкил этди

04.06.2018, 17:37

Сўхлик тадбиркор 4 сотих ерда лимонария ташкил этди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Сўх туманидаги Янгиариқ маҳалласида “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга зарур таклиф-тавсиялар берилди.

– Томорқачилик ҳадисини олганимиздан буён оила аъзоларимиз билан қўшимча даромад топяпмиз, – дейди тадбиркор. – Ўғлим бир неча йиллардан бери хорижда ишларди. Ўтган йили уйга қайтдию, ўша даромадни томорқачиликдан топа бошладик. Шу боис 10 сотихлик томорқамизнинг 4 сотихида лимонария ташкил қилдик. Қолган ерга помидор, бодринг, булғор қалампири экиб, ҳар йили 4-5 миллион сўм даромад қиляпмиз.

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида нафақат томарқадан унумли фойдаланиш йўллари, балки мева-сабзавот ва полиз кўчатлари ҳам олиб берилмоқда. Яқинда O‘zLiDeP Қўштепа туман Кенгаши ана шундай савобли ишга қўл урди. Лойиҳа доирасида 35 оилага 3500 помидор, 500 карам, 500 аччиқ қалампир, 500 булғор қалампири, 1000 бақилажон ҳамда 500 дона бодринг қўчатлари тарқатилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2001
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Миришкор туман Дўстлик БПТ раиси Маматқулова Гулшод2018-06-05 08:55:04

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойихаси кўплаб уюшмаган ёшларнинг ўз томорқаларидан унумли фойдаланишда ёрдам бермоқда


Нигматуллаев Шавкат Иноятуллаевич Маргилон шахар 'Асл ипак гиламлари"МЧЖ БПТ раиси2018-06-05 03:13:46

O'zLiDeP Маргилон шахар Кенгаши билан “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида сухбатдан кейин Куштепа тумани худудида 8 сотихлик иккита иссикхона ташкил этишга келишиб олинди.


Рахматов Алибек Қашқадарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-06-04 18:12:08

Лойиха доирасида куплаб хонадонларга кирилиб томорқадан фойдаланишда маслахатлар, тажрибали томарқачилар фаолиятини хонадонларга тарғиб қилиш ва бошқа аммалий ёрдамлар хонадон эгаларига қушимча даромат олиб килмоқда.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-04 17:50:40

Томорқа бу хазинадир. Агар унга меҳр бериб парвариш берилса ва меҳнатингизни чин юракдан сарф қилсангиз у сизга бойлик беради. Лекин, масъулияти катта. Сўх туманидаги Янгиариқ маҳалласи тадбиркорига омад тилаб қоламан.


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари.2018-06-04 17:46:16

Юртимизда меҳнат қилган инсон кам бўлмайди,дастурхони тўкин-сочин оиласида қут барака бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+