O‘zLiDeP фарғоналик тадбиркорнинг 10 гектар ер ажратиш бўйича мурожаатини назоратга олди

04.06.2018, 17:47

O‘zLiDeP фарғоналик тадбиркорнинг 10 гектар ер ажратиш бўйича мурожаатини назоратга олди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Учкўприк туманидаги “Машад” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси, электр тармоқлари корхонаси, бандликка кўмакмашиш маркази ҳамда  газ идораси вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида якка тартибдаги тадбиркор Ихтиёржон Турсунов автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очмоқчи эканлигини айтиб, ер майдони ажратишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати жойида ўрганилди ва тадбиркорга тумандаги “Қуқонбой” қишлоғида жойлашган туман химикатлар омборига қарашли жой ижарага бериладиган бўлди.  

“Ниёзов Мухиддин Рахмонович” МЧЖ раҳбари М.Ниёзов тут плантацияси ва кулолчилик цехи куриш учун 10 гектар ер олмоқчи эканини айтди. Унинг мурожаати 2019 йил давлат дастурига киритилиб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Йигиталиев томонидан назоратга олинди.

Улуғбек Исмоилов “Курбозор” қишлоғида жойлашган “Олтин ниҳол” уюшмасига қарашли  1 гектар  фойдаланилмай ётган ерни ёнғоқзор қилиш мақсадида мурожаат қилди. Унинг  мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси  Н.Хайдаров томонидан назоратга олиниб, “Олтин ниҳол” уюшмаси раҳбари Ш.Боймуродовга  депутатлик  сўрови юборилди.

Шунингдек, қабул давомида тумандаги газ, электр энергияси, йўл қурилиш соҳасидаги муаммолар ва ишсизлик масалалари бўйича 20га яқин мурожаат келиб чиқди.

Шоҳиста ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мансуров Миҳиддин, Сўх-Дон МЧЖ БПТ раиси2018-06-08 10:11:18

O‘zLiDeP тамонидан утказилаётган Сайёр қабулларда тадбиркор ва фермерларининг муамоларини урганиб уларни партиявий воситалар билан этиш бу партиямизнинг асосий мақсади.


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-06-05 08:56:25

Сайёр қабулларнинг аҳолига наф келтираётганлиги қувонарли ҳол. Депутатларни янада фаолликка чорлаймиз. Партиямиз томонидан олиб борилаётган ислохатлар ахолини турмиш даражасини сезиларли даражада ошириб, худуд инфратузилмасини яхшилашга муносиб хизмат қилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+