Имтиёзлар фақат қонун ёки Президент ҳужжати асосида берилади

04.06.2018, 18:04

Имтиёзлар фақат қонун ёки Президент ҳужжати асосида берилади

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун тақдим этилади. Улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур. Вақтинчалик имтиёзлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Мамлакатимизнинг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ берилади. Бу ҳақда ҳам Президент ҳужжати чиқарилади.

Шунингдек, божхона имтиёзлари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилмоқда. Хусусан, имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш бекор қилинади. Энди бундай рўйхатлар ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Президентнинг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади. Шакллантирилган рўйхатлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” томонидан текширилади. Унинг ижобий хулосаси рўйхатдаги товарларни божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилиш ҳуқуқини беради.

Умуман олганда, мазкур қарор бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсофли рақобат принциплари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.

Алишер РЎЗИЕВ,

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

раиси вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Раҳбаров-O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-07 09:07:27

Президентимиз томонидан “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биз учун янги иш ўрни, янги бизнес, қўшимча импорт деганидир.


Андижон туман "Андижон Парфюм"МЧЖ бпт раиси Ш.Каримоа2018-06-05 15:43:42

Бугунги кунда тадбиркорларимизга яратилаётган шарт шароитлар учун минадормиз.Бундай фармон ва Конунлар Юртимизни янада гуллаб яшнашида хизмат килади.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-06-05 09:11:43

Хозирда ишлаб чиқилаётган ва амалга қўлланилаётган кўплаб қонун ва қарорлар ахоли ва тадбиркорларнинг манфаатини ўйлаб амалга оширилмоқда.Шу жумладан ушбу қарор хам бозорларда тадбиркорларга янги шароит ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўл очиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+