Жомбойлик Шавкат Рўзиев 2 сотихлик иссиқхонадан йилига 20-25 млн сўм даромад оляпти

04.06.2018, 18:06

Жомбойлик  Шавкат Рўзиев  2 сотихлик иссиқхонадан йилига 20-25 млн сўм даромад оляпти

OʻzLiDeP Жомбой туман Кенгаши “Тошкент” МФЙда “Томорқа беминнат даромад манбаи” мавзуида амалий мулоқот ташкил этди.

Мулоқот давомида иштирокчилар шу ҳудудда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Шавкат Рўзиев хонадонида бўлиб, тадбиркорнинг шахсий томорқасидан фойдаланиш тажрибаси билан яқиндан танишдилар.

–“Агробанк” ОАТБ туман филиалидан йиллик 7 фоизлик 15 млн сўм кредит олган эдим, – дейди тадбиркор. – Кредитни муддатидан олдин қайтариб банкнинг ишончли мижозига айландим. Бу ишларнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор, лекин  шу ишни бошласам даромад оламанми, йўқми,  деб иккиланиб турган ёшларимизга маслаҳатим: қўрқмасдан ўз томорқасида бизнесини бошлайверишсин. Қанча амалий ёрдам, маслаҳат, тажриба алмашиш керак бўлса, ўргатамиз, қилаётган ишларимизни кўрсатамиз.

Таъкидлаш керак, бугун 2 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этган тадбиркор помидор, бодиринг етиштириб йилига ўртача 20-25 млн сўм даромад олиб келмоқда. Энг муҳими, болалари ва невараларини иш билан таъминлаган.   

Қодир Шоимов,

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сурхондарё вилояти Музработ туман Кенгаши "Э.Жўраев" БПТ раиси Назаров Равшан2018-06-07 15:56:07

Бугунги кунда ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, ҳисса қўшаётган меҳнаткашлар сафи кенгаяверсин.


Н.Мажидов Китоб туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-05 17:29:43

Томарқадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олиш, олани фаровонлик сари етаклаейди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-05 12:07:21

“Томорқа беминнат даромад манбаи” мавзуида амалий мулоқот давомида фаол қатнашган якка тартибдаги тадбиркор Шавкат Рўзиевнинг 2 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, даромад кўраётгани қувонарли хол.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-05 11:54:20

Тадбиркорларнинг қилаётган ишларини кенг аҳоли орасида кўпроқ тарғибот бўлиши мақсадга мувофиқдир.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-05 11:01:33

O'z tomorqasidan unumli foydalanib tadbirkorlikka qo'l urayotgan barcha vatandoshlarimizni ishlariga rivoj tilayman. Hosili barakali va daromadli bo'lsin.


Суннатилло Умиров- O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби 2018-06-05 10:37:22

Жомбойлик Шавкат Рўзиев 2 сотихлик иссиқхонадан йилига 20-25 млн сўм даромад оляпти. Яхши мақола. Шу уринда шуни таклиф қилган бўлардимке, мақола ёзаётганда фермернинг тўлиқ тажрибасини ҳам баён қилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сабаби ушбу помидор, бодрингнинг қайси навларини эккан маъқул, қишда парникни қандай иситди, ва янада такомиллаштириш борасида қандай ишлар қилишни режалаштирган. Мақола шунда шунчаки аҳборот бериш манбаи бўлиб қолмасдан, балки жамият учун фойдали қўлланма, тажриба манбаи бўлиб ҳам ҳизмат қилган бўлар эди.


Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-05 09:59:21

Бугунги кунда томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонлар кўпайиб бормоқда. Томорқага қўшимча даромад манбаи сифатида қараш оиланинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-05 09:46:34

Ерга меҳр берсанг ер сени боқади деган нақл бор. Жомбойлик Шавкат Рўзиев 2 сотихлик иссиқхонадан йилига 20-25 млн сўм даромад олиши юқоридаги нақлнинг исботидир. Худо меҳнаткаш бандасини ҳеч қачон хор қилмайди. Сендан ҳаракат, мендан баракат дейилган.


Ш. Шайманов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-06-05 09:29:50

Ҳар бир томарқа эгаси ўзи эгаллаб турган ер майдонидан мақсадли фойдаланса истеъмол молларимизнинг бозордаги нархи тушади хонадонларни аҳоли ўртасида тарғиботини кучаяди хамда деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолият самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади..


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-06-05 09:27:21

O‘zLiDePнинг ушбу лойиҳаси доирасида жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалаларда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+