Сирдарёлик ёш инновациячи тўсиқларни сезадиган автомобил яратди

04.06.2018, 18:27

Сирдарёлик ёш инновациячи  тўсиқларни сезадиган автомобил яратди

Сирдарёда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда иштирокчилар ўзларининг ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизмати, экологияни сақлаш, миллий ҳунармандчиликни замонавийлаштириш борасидаги саксонга яқин ижодий ишлари ва инновацион ғоялари билан иштирок этди.

Умар Эргашев Ширин Энергетика касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. Ёш ихтирочи томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

– Танловда тўсиқларни автоматик тарзда сезувчи автомобиллар лойиҳаси билан иштирок этдим, – дейди У.Эргашев. – Лойиҳамга кўра автомобиллар ҳар қандай тўсиқларни автоматик тарзда сезади ва тўхтайди. Қолаверса, светофорнинг  қизил чироғи ёнса ҳам, автомобил автоматик тарзда тўхтайди. Бу ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Танлов натижаларга кўра, Янгиер қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сайидамирхон Сайидов 2-ўрин, Сирдарё педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Суғдиёна Воҳидова эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолиблар O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1749
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ангор туман Кенгаши Навшахар СИУ БПТ раиси Эмин Рахмонов2018-06-06 16:49:16

Ixtirochi yoshlar yurtimizda ko‘payaversin. Ularning ishlariga omad tilayman.


Сурхондарё вилояти Музработ туман Кенгаши депутати Абдурахмонова Ойсоат2018-06-06 16:23:15

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги иқтидорли ёшлар ва ўсмирларни муносиб бахолашга ёрдам беради.


Томди тумани аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-05 16:30:26

Еш инновациячи курик танлови иштирокчилари кележакда давлатимизнинг ривожланишига хизмат килади


Турдиев Асадулло Термиз туман кенгаши ижрочи котиби 2018-06-05 15:53:37

Бунақанги иқтидорли ёшларга омад тилаймиз


:Ж.Тошкулов O`zLiDeP Ширин.ш. Кенгаши аппарат рахбари2018-06-05 14:17:47

Сирдарё вилоятининг Гулистон шахрида ўтказилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичида бизнинг Ширин шахридан ёш иштирокчилар ўзларининг ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизмати, экологияни сақлаш, миллий ҳунармандчиликни замонавийлаштириш борасида олтимишга яқин ижодий ва инновацион ғоялари билан иштирок этди. Бунда Ширин шахридан биринчиликни қўлга киритган ғолибимиз Умар Эргашев Ширин шахар Энергетика ва маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида таҳсил олади. Ушбу Ёш ихтирочимиз томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Бундай Инновациячи Ёшларимизга Юртимизга доимо ўз хиссаларини қўшишларида хамиша омад тилаб қоламиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-05 12:01:52

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг иштирокчилари томонидан бу каби иннавацион ғояларни кашф қилиниши ва партиямиз ташаббуси билан ихтирочи ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислохотлар самараси деб ўйлайман.


Гулмира Амирова СТМ рахбари2018-06-05 11:59:15

Партиямиз томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг ташкил этилиши мамлакатимиздаги ихтидорли ёшларни етишиб чиқишига амалий хизмат қилади.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-05 11:58:55

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг иштирокчилари ўзларининг ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизмати, экологияни сақлаш, миллий ҳунармандчиликни замонавийлаштириш борасидаги ижодий ишлари ва инновацион ғоялари билан иштирок этишлари ғоят муҳим аҳамиятга эгадир.


Ш.Худайкулова O'zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-05 11:49:26

"Ёш инновациячи" кўрик танлови иштирокчиларига омад ёр булсин. харакатдан тўхтамасинлар.


O'zLiDeP Навоий вилояти Конимех тумани бўлими аппарат раҳбари А.Жайнаров2018-06-05 11:47:39

Юртимизда “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ғолиблари келажакда ватанимиз равнақи учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+