Вьетнам технологияси асосида Чинободда балиқчилик ва уни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушди

05.06.2018, 16:28

Вьетнам технологияси асосида Чинободда балиқчилик ва уни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушди

Президентимиз ўтган йили Хоразм вилоятига ташрифи чоғида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумладан, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашни йўлга қўйиш борасида ўз тавсияларини берган эди. Шундан кўп ўтмай, вьетнамлик мутахассислар билан ҳамкорликда Хива туман Чинобод  қишлоғидаги 400 гектарлик “Эшонработ” табиий сув ҳавзаси негизида интенсив усулда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ишлари бошлаб юборилди.

Вьетнамдан тажрибали мутахассислар таклиф этилиб, 10 гектар репродуктор сунъий ҳавзалар барпо қилинди. Интенсив усулда бу тарзда балиқ етиштириш маҳсулот етказиб бериш ҳажмини одатдагидан ўн ҳисса ошириш имконини яратади.

Шу тариқа “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖ ташкил этилиб, Ипотека банк ҳамкорлигида умумий лойиҳа қиймати 10,8 млрд. сўмни ташкил этувчи балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш мажмуаси, унинг таркибида маҳсус омухта ем цехи ва консерва заводи барпо этилди. У йилига 500 тонна балиқ маҳсулотларини қайта ишлаб консерва ва балиқ сосискалари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Яқинда халқимизни ва хорижлик буюртмачиларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ана шу корхона тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бу ерга вилоят раҳбарлари, балиқчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

– Хорижлик ҳамкорлар билан тажриба алмашиш жараёнида бир нарсани аниқ билиб олдик. Балиқчиликда юқори самарадорлик, энг аввало, унинг озуқа таркиби ва сифатига боғлиқ экан, – дейди О.Оллаберганов. –Янги ишга тушган соатига 6 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цехимиз орқали балиқчиликка ихтисослашган бошқа хўжаликларни ҳам озуқа билан таъминлаш имконига эгамиз. Энг муҳими, ҳамқишлоқларимиздан 50 нафари доимий иш билан таъминланди.

Йиғилганлар консерва заводи ва омухта ем цехи иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Шу жойнинг ўзида вилоятдаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари, банк ва бошқа қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ташкилотлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ў.Машарипов раислигида бўлиб ўтган анжуманда балиқчилик ва  қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Отабек Исмоилов,

Халқ депуталари

Хива туман Кенгашидаги

O‘zLiDePдепутатлик

гуруҳи аъзоси  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Bekzod2019-05-26 21:40:02

Vetnamga o'qish yoki ishlash uchun borish imkoniyatini yaratib berish kerak.Yo'llar qachon ochiladi ? Vetnam-Uzbek borib kelish


U.Xudoyqulov Sariosiyo tuman apparat rahbari2018-06-08 18:25:44

“Эшонработ” табиий сув ҳавзаси негизида интенсив усулда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ишлари бошланиши хозирда юртимизда энг долзарб масалалардан бирининг ечими демакдир


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-06-07 18:16:03

Балиқ луқмаи ҳалол, деб бежизга айтилмаган. “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖ ишларига ривож тилаймиз. Ўйлайманки Хоразмда Президентимиз илгари сурган ислоҳотлар давом этиб, барча соҳада ўсишлар юзага келади. Ҳалол ва ташаббускор, ғайратли электорат вакилларимиз сони яънада ортади


Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-06-06 10:55:45

Балиқчилик ва уни қайта ишлаш мажмуаси бу янги иш ўрини демакдир ёшларни иш билан бандлигини таминлаб иқтисодиётининг ўсишига хисса қўшади.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-06 09:14:29

Хива туманида Вьетнам технологияси асосида ишга тушган балиқчилик ва уни қайта ишлаш мажмуаси нафақат вилоятимиз балки республика иқтисодиётининг ўсишига хисса қўша олишига ишонамиз. Мажмуанинг имкониятлари кенг, махсулотлар четга експорт қилинади..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+