Олтинсойлик депутатларимиз хусусий боғчалар сонини кўпайтиришни таклиф қилди

05.06.2018, 16:40

Олтинсойлик депутатларимиз хусусий боғчалар сонини кўпайтиришни таклиф қилди

Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан туман мактабгача таълим бўлими раҳбари  О.Абдуллаеванинг ҳисоботини тинглади.   

 Ҳисоботда таъкидланганидек, айни чоғда тумандаги мактабгача таълим муассасаларида жами 1461 нафар болажонлар таълим-тарбия олмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада талкомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 13858 нафар 3-7 ёшли болалар босқичма-босқич мактабгача таълимга, 5563 нафар 5-6 ёшли болаларни эса тўлиқ ва қисқа муддатли гуруҳларга жалб этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, – дейди  О.Абдуллаева. ­– Айни чоғда 16 та мактабгача таълим муассасаси жорий таъмирланмоқда ва 1 та мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Аҳамиятлиси, жорий йилнинг ўтган даврида барча боғчалар 119 миллион сўмлик юмшоқ жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳар бир таълим муассасасига таъминотчи корхона бириктириб қўйилди.  

Қайд этилганидек, ҳудудда нодавлат мактабгача таълим муассасасалари ташкил этиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, тумандаги тадбиркорлар томонидан 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан мактабгача таълим муассасалари ҳолатини яхшилаш, боғчалар сонини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

                                                                                         Шаҳноза ХУДОЙҚУЛОВА,

                                                                                                O‘zLiDeP Олтинсой туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    823
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-06 11:39:34

Барча шароитларга мос боғчалар келажагимиз бўлган болажонларимизни етук ва билимли қилиб тарбиялаш учун замин бўлади. Хусусий боғчаларни чекка худудларда очиш орқали қишлоқ ёшларини шахар ёшларидан кам эмаслигини кўрсатади.


Шовот туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-06 09:17:57

Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Шовот туманида ҳам мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи ўрганилиб, хусусий ҳамда Давлат шерикчилиги асосидаги МТМларни қуриш ишлари бошлаб юборилган.


Ч,Абдураимов - ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши рахбари 2018-06-06 09:17:01

Хурматли Президентимизнинг 2016-йил 29-декабрдаги "2017-2021-йилларда мактабгача таълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси туманларимизда изчиллик билан давом эттирилаётгани қувонарли хол. Бу эса баркамол авлодга замин яратилишдир.


М.Аламов Сўх туман Кенгаши депутати 2018-06-06 09:13:59

Депутатларимиз томонидан мактабгача таълим муассаса фаолияти назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Ёш авлодга қаратилаётган этиборда депутатларимизни ҳиссаси борлигидан хурсандман.


Акбар Алламов2018-06-06 08:49:24

“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони келажак авлод тарбияси учун ўз самарасини беради.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-05 20:00:49

Bolalar boshlang'ich bilim va ko'nikmalarning asosiy qismini maktabgacha ta'lim muassasasida oladi. Shu sababli sohaga oid samarali ishlar qanchalik ko'paysa kelajagimizga poydevorni shunchalik mustahkam qo'yamiz deb o'ylayman.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-05 19:58:01

Hududlarda maktabgacha ta'lim muassasalarining faoliyatini yanada takomillashtirish yuzasidan ko'pgina ishlar amalga oshirilmoqda. Hususan Oltinsoy tumanida ham bu ishlarning kulami kengayganligi ko'rinib turipti.


Астанов Қобил Насриддинович O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-05 17:22:50

Фарзандларимизни ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш бугунги кунинг долзарб вазифаларидан бири. Уларни ёшлигидан жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада талкомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз вақтида чиқарилган қарорлардан бири бўлди десам муболаға бўлмайди.


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-06-05 17:20:13

Юртимизда туб ислоҳатлар амалга оширилаётган макатбгача таълим тизими муаммолар ва таклифларни ўрганишда партиямиз депутатлик гуруҳларининг фаоллиги барчамизни хурсанд қилади.Ушбу тадбирда тизимда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилгани бу юртимизда ишбилармонлик муҳитини яанада ривожланаётганидан дарак беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+