Қуйи бўғин етакчиси ташаббуси билан Косонсойда эртапишар олма боғи барпо этилди

05.06.2018, 16:44

Қуйи бўғин етакчиси ташаббуси билан Косонсойда эртапишар олма боғи барпо этилди

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, юртимиз датурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган меҳнаткашлар сафи кенгаймоқда. Косонсой  туманидаги “Гурмирон” МФЙда яшовчи Ҳабибуллохон Абдуазизов “Ёшлик” МФЙ қошидаги қуйи бўғин етакчиси Алижон Қазоқов кўмагида эртапишар олма боғи ташкил этди.

– Анчадан буён боғ ташкил этиш ниятида эдим, – дейди А.Қозоқов. – Мана партия кўмагида орзуйимга эришдим. 8 сотих ерда яхши ният билан боғ барпо этдик.  Ҳозирда 80 туп олма кўчатлари  парвариш қилиняпти. Насиб этса, келажакда 4 тонна олма ҳосили етиштиришни режалаштиряпмиз.  

Айтиш жоиз, ушбу лойиҳа асосида Косонсой туманида 170дан ортиқ хонадон вакилларига амалий ёрдам кўрсатилди. 50 га яқин хонадонга уруғ ва кўчатлар олиб берилган бўлса, 30дан ортиқ уй эгаларига банкдан кредит олишга кўмаклашилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шерзод Жўраев Поп туман Автомотохаваскорлар кўнгилли жамияти БПТ раиси2018-06-06 09:27:52

Ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, оиласининг фаровонлигини таъминлаётган, шу билан бирга ўз ватани дастурхонини тўкин-сочин бўлишига хизмат қилаётган фаол юртдошлармиз доим бор бўлсин.


Шарифжон Давлатов Аскарали ота куп тармокли фермер хужалигидаги БПТ раиси2018-06-06 09:14:04

Наманганнинг олмасини Республикада хамма билади. Косонсойлик хамкасбларимизга офарин. Ишлашдан ва изланишдан чарчаманглар. Иложи булса шу олма навидан бир жуфт биз томонларга хам жунатиб юборсангиз.


Олимов Туймамат Қизилқиёқ БПТ2018-06-06 09:04:44

O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ташкил этилганига оз мунча муддат утган булсаҳам лекин туманда БПТларда партия томонидан уз томарқасидан унумли фойдаланиб мумай даромад олиш йуллари урганиш натижасида аҳоли ўзининг томарқасидан самарали фойланиб келмоқда.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-05 19:50:59

Tomorqadan unumli foydalanish haqida bugungi kunda Prezidentimiz ham ko'p ta'kidlamoqda. Mehnat qilib daromad topsa oila to'kisligiga erishiladi. Zero oila farovon bo'lishida daromadning ham ozgina bo'lsada o'rni bor deb o'ylayman.


Астанов Қобил Насриддинович O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-05 17:15:13

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар самар бермоқда. Бугунги кунда ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, юртимиз датурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган меҳнаткашлар сафи кенгаяверсин.


Бекматова Мадина ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-06-05 17:01:00

Тадбиркорларнинг қилаётган ишларини кенг аҳоли орасида кўпроқ тарғибот бўлиши мақсадга мувофиқдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+