O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашидаги БПТ аъзолари илғор корхонларда бўлди

05.06.2018, 16:53

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашидаги БПТ аъзолари илғор корхонларда бўлди

“Zamin Bio Health” МЧЖ нафақат Андижон, балки марказий Осиёда ҳам ягона инсулин ишлаб чиқарувчи корхонадир. Айни чоғда 57 нафар йигит-қиз меҳнат қилаётган корхонада 11 турдаги касаллик ва қандли диабет хасталигини даволовчи 3 турдаги инсулин препарати ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ҳақда Андижон туман Кенгаши қошида фаолият юритаётган БПТда ташкил этилган амалий мулоқотда алоҳида таъкидланди.

– Партиямиз фаоллари, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ва қуйи тузилма аъзоларининг ташрифидан хурсандмиз, –дейди корхона раҳбари  А. Низомов. – Улар билан келгусидаги режаларимиз тўғрисида ўртоқлашдик. Доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Келгусида партия вилоят Кенгаши билан қўшма лойиҳа ишлаб чиқишни режалаштирганмиз.

Корхона фаолияти билан яқиндан танишган партия фаоллари шу куни “Milana Textile” корхонасига ҳам ташриф уюштирди. Айни чоғда корхонада 210 нафар ишчи-ходим мавсумий кийимларни тайёрлаш билан банд.

Таъкидлаш керак, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўз харидорларига эга корхона фаолиятини кенгайтириб, яна 60 та янги иш ўрни яратишни мақсад қилган.

                                            Назирахон ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Андижон туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек Қахрамонжонович-O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-06-06 18:00:50

Янги ташкил этилаётган бундай лойихалар вилоятимиз иқтисодиётида мухим ўрин эгаллайди.Лойихаларни ишга тушиши негизида эса янги ишчи ўринлари яратилиши этиборга лойиқдир.Бундан ташқари экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқарувчи жамиятлар сонини ортиб бораётгани қувонарлидир.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-06 15:01:17

Партия туман Кенгашларидаги бошланғич партия ташкилотлари аъзолари билан бундай учрашувлар орқали партия аъзолари сафи кенгаймоқда


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-06 11:35:47

Бпт раисларини бундай катта корхоналарга иш ўрганиш учун олиб борилиши партия билан фаолларимизни хамкорлигини янада оширади.


Қуролова Гулбахор Поп туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари2018-06-06 09:32:28

Хар бир ишнинг амалий жихати доимо эсда қоларли бўлади. Бундай тадбирлар тарафдоримиз.


Ж.Атажанов - Хива туман "Муродбек" фермер хўжалиги раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати2018-06-06 08:56:46

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашидаги БПТлари фаоллиги кўриниб турибди. БПТлари ҳозирги кунда партиянинг қуйи бўғини бўлиб, энг асосий иш ҳам шу ерда бўлади.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-05 19:44:52

Boshlang'ich partiya tashkilotlari faoliyatini yanada jonlantirishimiz amaliy ishlar kulamini kengayishiga sabab bo'ladi deb o'ylayman.


Андижон туман "Хунарманд уюшмаси "БПТ раиси Г.Солиева 2018-06-05 17:30:15

Шундай БПТ сафи купяверсин ишларингизда омад


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-06-05 17:11:24

Қуйи бўғинлар партиямиз таянчи ҳисобланади.Бугун олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари туфайли сафдошларимиз ва партия фаолларининг алоқалари янада мустаҳкамланиб, ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишувлар тузилмоқда.Бу эса иқтиқболдаги вазифаларимизнинг йўналишларини кўрсатиб беряпти.


Астанов Қобил Насриддинович O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-05 17:10:42

Ёшларимизни мана шундай хусусий корхоналар фаолияти билан таништириш яхши самар беради деб ўйлайман. Биринчи тадбиркорлик сир асрорларини ўрганса, иккинчидан тадбиркорликка қизиқиши ошади. малака ва кўникма ҳосил бўлади.


Бекматова Мадина ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-06-05 17:06:55

Янги иш ўрни яратишни мақсад қилган тадбиркорларимиз сафи кенгайиб бораётганлигидан хурсадмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+