Музроботлик депутатларимиз ҳоким ўринбосари ҳисоботидан қониқди

05.06.2018, 17:08

Музроботлик депутатларимиз  ҳоким ўринбосари ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Комилжон Салимовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилда туманда 1116 та янги иш ўрни яратилган. Жорий йил давомида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 1746 та янги иш ўринларини  яратиш кўзда  тутилган. Хусусан, саноат соҳасида 551 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 579 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 616 та иш ўрни яратиш белгиланган.

– Ушбу лойиҳаларнинг  82 таси банк кредитлари ва 4 таси хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади, – дейди Комилжон Салимов. – Хусусан, саноатда умумий қиймати 3 млрд. 100 млн. сўмга  тенг бўлган  11 та лойиҳага банк кредитлари ажратилган  бўлиб, 58 та  янги иш ўринлари  яратилади. Шундан, 2 млрд. 30 млн. сўм тижорат банкларининг кредит маблағлари  ҳисобидан  ва 1 млрд. 70 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Йиғилишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан туманнинг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, қишлоқ  хўжалиги, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ўз ўрнида бажарилишига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

                                                          Шуҳрат АБИЛОВ,

O‘zLiDeP Музработ туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1962
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-06-08 11:04:52

Бугунги кунда депутатларимизнинг фаоллиги янада ошиб борилаётганлиги қувонарли ҳол, Президентимиз томонидан берилган қўшимча ваколатлардан оқилона фойдаланишига, фаолликка чорлаб қоламиз.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна2018-06-07 13:59:54

Рахбарларнинг хисоботини эшитиш натижасида барча ташкилот рахбарлари янада маъсулиятлирок булиши кузатиляпти.Бугунги кун шуни талаб килади.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раиси Искандар Рўзиев2018-06-06 16:57:44

Депутатлар Ташкилот раҳбарларини ҳисоботини эшитиши раҳбарларни ўз ишига бўлган муносабатини ўзгартирибгина қолмай ўз ишига бўлган масулиятини оширади.


O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари Тиркашов Абдурасул 2018-06-06 11:47:43

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан мутасади ташкилотларнинг хисоботини эшитиш ташкилот рахбарларининг маъсулиятини оширади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-06 11:19:03

Депутатларимиз томонидан ташкилот рахбарларининг хисоботларини эшитиб, худудларда қиланаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.


Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-06 11:11:51

Депутатлик гуруҳи йиғилишида раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиш натижасида, уларнинг ишга бўлган маъсулияти янада ошади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-06 10:49:09

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида жуда муҳим масаланинг ҳисоботи эшитилган.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-05 19:34:34

Hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishida tuman hokimlarining o'rni nihoyatda katta.


А.Ishmatov Sariosiyo tuman deputati2018-06-05 18:27:23

Хозирги замон шиддати Депутатларни иш фаолиятини янада тухтовсиз харакатланишга ундаяпти.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-05 18:03:46

Депутатларнинг фаоллиги юрт тараққиётига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+