80 иш ўрни яратган тадбиркор танлов ғолиби бўлди

06.06.2018, 18:02

80 иш ўрни яратган  тадбиркор танлов ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.  

Тадбирда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этди.

Танловда ҳар бир иштирокчининг саъй-ҳаракатлари, фаолият тури ва унинг ривожи, ташкил этган иш ўрни, ташаббускорлиги, экспортга муносабати ва келгусидаги режалари инобатга олинди.

Унга кўра Олтиариқ туманидаги 80 нафар иш ўрни ташкил этиш билан иш бошлаган “Иймона атлас” оилавий корхонаси раҳбари Сабриносо Ваҳобова “Ишбилармон аёл” лойиҳасининг республика босқичига йўлланма олди.

Шунингдек кўрик-танловда 2-ўринни “Уз фер текстил” МЧЖ раҳбари Дилафрўз Умрзоқова, 3-ўринни эса “Гулли ва чокли буюмлар устаси” корхонаси раҳбари, оилавий тадбиркор Эъзозахон Қодирова эгаллади.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1949
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сўх туман Чумоқча БПТ Ходжамов Ўлуғбек2018-06-08 10:04:15

Юртимизда тадбиркор аёллар купаяверсин.


Муроджон Ядгаров- Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-08 09:17:09

Тадбиркор аёлларимиз сафлари кўпаяверсин.


Мавжудахон Қосимова-Ёзёвон туманида якка тартибдаги тадбиркор 2018-06-08 09:12:59

Бу каби танловларни ўтказилиши, тадбиркор аёлларнинг сафини янада кенгайишига қолаверса уларнинг тажриба алмашишларига хизмат қилади.


Фуркат туман Кенгаши депутати Д.Рахимова2018-06-07 21:04:53

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи булиб ўтказилгани куплаб аёлларимизи фаоллигини оширди десак булади.


Халилов Жамшидбек Рахманович, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гурухининг ижрочи котиби2018-06-07 19:26:58

2017-2021 йиллдарда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бойича Харакатлар стратегияси ижросини таъминлаш хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакиллантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, касаначилик фаолиятларига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, касб-хунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш аёл тадбиркорларимиз қанчалик кўпайса мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилояти бўлим мудири2018-06-07 13:09:51

Партия томонидан ўтказилаётган лойихалар орқали янги тадбиркор аёллар кашф этилмоқда.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-06-07 11:45:43

Лойиҳа доирасида кўпгина хотин-қизлар ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, ёшларга ўрнак кўрсатмоқдалар.


Шахрисабз туман Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Раджапов2018-06-07 11:09:11

Бундай тадбиркор аёллар сонининг кўпайиши ишсизлик даражасини олдини олади, мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:26:08

Ғолибларни табриклаймиз, келгуси ишларига ривож талаймиз ва тадбиркорлик фаолиятлари бундан хам кенгайсин


Қашқадарё вилояти Китоб туман Кенгаши депутати - Ғулом Узоқов2018-06-06 18:16:00

“Ишбилармон аёл” лойиҳаси тадбиркор аёлларимизни қўллаб қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Мазкур тадбир барча вилоятларда юқори савияда ташкил этилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+