“Аёллар қаноти” фаоллари “Элбек-Ақманғит” фаолияти билан танишди

06.06.2018, 18:11

  “Аёллар қаноти” фаоллари  “Элбек-Ақманғит” фаолияти билан танишди

 O‘zLiDeP Нукус туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари партия ғоявий мақсад ва дастурларини электорат вакиллари орасида тарғиб қилиш ва тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги “Элбек-Ақманғит” МЧЖда бўлдилар.

Учрашув давомида корхона раҳбари М.Мадаминова иштирокчиларни корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни, корхонада ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди.  

– Фаолиятимизни “Миллий банк” туман филиалидан 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб бошлаган эдик, – дейди тадбиркор. – Ҳозирда тикув цехимизда тегишли корхона ва ташкилотларнинг махсус кийимлари, аёллар учун турли хил бежирим кўйлаклар, мактаб формалари ишлаб чиқариляпти. Энг муҳими, 21 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд. Цехимиз ёнида фаолият юритаётган тўйхона ва озиқ-овқат дўконларида эса 43 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Таъкидлаш керак, корхона раҳбари келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишни режалаштирган.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-08 19:11:55

Аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга кўмаклашиш партиямизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланди. Иқлим шароити анча мураккаб бўлган Қорақалпоғистон шароитда ҳар бир аёлни ижтимоий муҳофазага олиш, уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кўмаклашиш партиямизнинг долзарб вазифаларидан биридир.


Халилов Жамшидбек Рахманович Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.2018-06-07 19:30:18

2017-2021 йиллдарда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бойича Харакатлар стратегияси ижросини таъминлаш хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакиллантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, касаначилик фаолиятларига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, касб-хунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш аёл тадбиркорларимиз қанчалик кўпайса мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


Томди тумани агроиқтисодиёт коллежи БПТ раиси И.Тулепова2018-06-07 15:06:08

Тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш партиямизнинг энг мухум вазифалари.


Исмоилова Гулчехрахон Қува тумани "Аёллар қаноти" раиси, партия фаоли 2018-06-07 13:50:40

“Аёллар қаноти” фаоллари партия ғоявий мақсад ва дастурларини электорат вакиллари орасида тарғиб қилиш ва тадбиркорлик субъекти фаолиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш долзарб масаладир деб мақсад қилганмиз


М.Ахмадалиева Қува тумани Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, туман кенгаши депутати2018-06-07 13:47:17

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш партиямизнинг дастуримиз мақсад ва вазифасидир


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани2018-06-07 11:06:38

Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш тадбиркорларимиз сафи қанча кўпайса юртимизда иқтисодий ўсиш даражаси юксалади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:24:07

Шу каби тадбиркорларимиз янаям кўпайсин ва фаолиятлари бундан хам кенгайиб бораверсин, биз уларни доим қўллаб-қувватлаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+