O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳокимга ФҲДЁ бўлими мудирасини лавозимидан озод қилиш бўйича хат йўллади

06.06.2018, 18:14

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳокимга ФҲДЁ бўлими мудирасини лавозимидан озод қилиш бўйича хат йўллади

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг 2018 йил 26 апрелдаги 32-сессияси кун тартибида қўйилган масала қайта кўриб чиқилди.

32-сессияда туман ФҲДЁ бўлимига фуқароликни расмийлаштиришда давлат божи нархномаси кўрсатилган стендлар ташкил этиш ва кўринадиган жойга осиб қўйиш ҳамда маълумотларни тумандаги МФЙларга тарқатиш юзасидан топшириқлар берилган эди. Лекин бугунги кунга қадар бу камчиликлар бартараф этилмай келинмоқда.

Туман ФҲДЁ раҳбарияти томонидан фуқароларга кўрсатилган хизматлар учун қайси мезонлар асосида бож тўловлари олинаётгани, тўловлар турлича бўлиб, мижозга квитанциялар берилмаётгани депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Йиғилишда партия Нуробод туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Х.Сориев сўзга чиқиб, юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоли вазиятларни бартараф этиш юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси номига гуруҳ аъзолари номидан хат чиқариш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ф.Заировга туман ФҲДЁ раҳбарини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бўйича депутатлик гуруҳи сўрови юборилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Шобеков Каттақўрғон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-11 18:13:56

Барча туман ва шаҳарларнинг депутатлари ўз ваколатларидан фойдаланган холда депутатлик назоратни доимо амалга ошириб борсалар жойлардаги бошқа муаммолар ҳам ўз ечимини топади


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари 2018-06-07 21:24:43

Бу янгилиг эмас Республикамизнинг барча худудларида шахарлари, тумандарида кузатиладиган холат.ФХДЁ булими ходимлари нотариус ходимлари хаммаси ахолига курсатилган хизмат учун камида уч баробар нарх айтишади.Сабаби ахолини узини хкукий онги пастлиги.Конун качон ишлайди? Качонки биз уни билиб амалда кулласак.Агар ФХДЁ ёки нотариусга иши тушган инсон, унга курсатиладиган хизмат турини давлат божи канча булишини сураса квитанция талаб килса уни ходимлар алдашдан куркишади.Нима деса ишониб хуб деб тулаб кетаверса улар хам фойдаланишади.Икки йилдан бери Давлат хизматчилари сал сергак туришни урганишган, сабаби олиб борилаётган сиёсат. Шу куркиб туриб уч баробар нарх айтишади энди тасаввур килиб куринг куркмаганда неччи баравар айтишганни.Камида 10 баробар.Бундай инсонлар билан курашишни энг осон йули бу хкукий онгимизни ошириш.


Ачилова Мирзо Улугбек тум2018-06-07 15:05:33

Депутатлар бугунги кунда халкни муаммосини уз вактида ечишга харакат килиб келмокдалар.Аммо баьзи бир рахбарлар эскича тизим билан ишлаб келишаяпди.Уйгонишни вакти келмадимикан ?


Сарвар Бекмуродов O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири2018-06-07 15:01:30

Республика миқёсидаги ФХДЁ ҳамда нотариал идоралар тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича кўпгина қарор ва фармонлар чиқишига қарамасдан айрим раҳбарларнинг бугунги сиёсатга бефарқлиги фуқароларнинг кўпгина сарсонгарчилигига сабаб бўлмоқда.


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-07 12:41:18

Бу каби масъулиятсиз мансабдор шахсларга нисбатан ўта жиддий чоралар кўриш вақти келди.


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-06-07 12:39:20

Раҳбарларнинг ўз касбига масъулиятсизлик билан ёндашиши, халқнинг ишончини сувистеъмол қилиши ачинарли ҳолатлардан биридир.Депутатларимиз томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, ушбу туман халқга бўлган нописандлик деб биламан. Депутат халқнинг вакили. Шундай экан лоқайд рахбарларнинг ишдан олиниши, бошқа рахбарлар учун ҳам ўрнак бўлади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-07 10:55:03

Жойларда мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан муносабатда бўлишини биринчи Президентимиз ҳам қаттиқ танқид қилиб, ҳаммани виждонан ишлашга чақиргани бежиз эмас. Зеро давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:18:05

Депутатларимиз янада ўз назоратларини оширсалар мақсадга мувофиқ бўлади ва шу каби камчиликлар ўз вақтида олди олинади


Фазлиддин2018-06-07 00:30:27

Партия депутатлик гурухи ташаббусини куллаб-кувватлайман.ФХДЁ рахбарининг бундай муносабати шунга муносиб!


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-06 20:23:45

Туман ФХДЁ раҳбарияти ўтган сессияда, сессиягача бўлган даврда ФХДЁ идорасидаги бу каби салбий иллатларга барҳам бериш тўғрисида, давлат божлари тўғрисида маълумотларни кўзга кўринарли жойга осиб қўйилиши бўйича огоҳлантирилиб, керакли тавсиялар берилган эди. Лекин депутатларнинг бу тавсия ва талаби, ҳатто сессия огоҳлантириши ҳам туман ФХДЁ раҳбари томонидан назар-писанд этилмади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+