Тинчлик ва осойишталикни таъминлашга масъулмиз!

06.06.2018, 08:17

Тинчлик ва осойишталикни таъминлашга масъулмиз!

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги  “Хоразм иссиқлик манбаи” АЖда шу мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, ДХХ ходими, Урганч тумани Бош имом-хатиби ёрдамчиси ҳамда  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

–Партиямизнинг асосий мақсадларидан бири инсон маънавий салоҳиятининг узлуксиз ўсишини таъминлашдан иборат, – дейди Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Нигора Қўшчанова. – Шу боисдан ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқиш, уларни миллий менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсир ва оқимлардан ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Чунки замонавий билимларга эга, мустақил фикрловчи ёшларни тайёрлашда ҳар биримиз масъулият билан ёндашишимиз ва бу борада жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришимиз бугунги куннинг талабидир.

Тадбирда сўзга чиққан Урганч тумани Бош имом-хатиби ёрдамчиси А.Атажанов ва бошқалар вилоятда салбий иллатлар домига тушган айрим ёшларнинг ҳаёти ҳақида гапириб, барчани бу борада ўта масъулиятли, эътиборли муносабатда бўлишга чақирди.

                                                                     Дониёр ЖУМАНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-08 20:03:19

Бу борада ҳар бир депутат аввало ўзи сайланган ҳудудда давлат, ички ишлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб бориши лозим. Чунки тинчлик, осойишталик, соғлик яратганнинг бизга энг олий инъоми, уни таъминлаш, асраш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-08 10:09:18

Жойларда ўтказилаётган тинчлик осойишталик тадбирлари ўз самарасини бермоқда.


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-06-07 17:51:38

Партия дастури, сайловолдидастури ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида ҳам тинчлик , осойишталик, миллатлараро дўстликга аҳамият қаратилган албатта. Бугунги кунда ҳар қандай инсон, у қайси вазифада ишлашидан қатий назар, у қайси соҳа вакили бўлишидан қатий назар, албатта ушбу масалага урғу қаратиши, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши, айниқса оилада тинчлик ва фаровонликни сақлаши лозим. Зеро яратган ҳам тинч ва тотув ҳаёт кечирганларни, тили ва қўли билан бировга азият етказмаганларни, яқинлари ва дўстларига нисбатан меҳрибон бўлганларни қўллайди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:32:07

Жойларда хам шу каби тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришимиз лозим


С.Машарипова Хива шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-06 21:02:12

Барчамиз мустаккиллигимизни мустахкамлашга хизмат килишимиз керак.Кундан-кунга чирой очиб гуллаб-яшнаётган азиз диёримизни авайлаб-асрашимиз,фарзандларимиз фикр доираси кенг,миллий гоямизга ёт булган хар кандай куринишдаги мафкуравий хуружларга карши тура оладиган, маънавиятли , юртимизга содик фарзандлар булишларини жуда-жуда хохлайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+