O‘zLiDeP сайёр қабулида Хазораспликларнинг 10 га яқин муаммосига ечим топилди

06.06.2018, 18:20

O‘zLiDeP сайёр қабулида Хазораспликларнинг 10 га яқин муаммосига ечим топилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Хазорасп тумани Питнак шаҳрининг “Мухаббат” ва “Шехлар” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Сайёр қабулда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш ва йўлларни таъмирлаш, бандликни таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш каби 20 га яқин мурожаат келиб тушди.

Қабулда ҳудуд аҳли номидан сўз олган Умарбек Хаитбоев “Шехлар” маҳалласидаги 9-сон 440 ўринга мўлжалланган мактабда 536 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани, синфлар етишмаслиги, мактаб биносининг таъмирталаблиги ўқувчиларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди. “А.Ибрагимов” маҳалласида яшовчи Боғдагул Дарвешова кўпдан бери ишсиз эканини айтиб, мутасаддилардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ҳар икки масала ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан  назоратга олинди.

  – Учрашувда аҳолини қийнаётган муаммолар, уларнинг мурожаати ва таклифларини ўрганиб, ҳал этишга ҳаракат қилдик, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Қудрат Бекметов. – Шу билан бирга, муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга хат чиқариб, уларнинг масъулиятини яна бир бор эслатиш, тегишли раҳбар ва мансабдор шахслар аҳоли муаммоларига ўз вақтида жавоб бериши уларнинг мажбурияти эканини тушунтирдик.

         Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1753
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-08 09:39:37

Сайёр қабулларнинг савияси, фойдалилик жиҳатлари ошиб бормоқда. халқ ҳам бундай учрашувлардан албатта натижага эришиш мумкинлигидан хурсанд.


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-06-07 18:02:03

Муаммо, масала, ечим. Ҳаёт бор экан алббата бирор масалада муаммо ҳам юзага келиши табий ҳол. Айрим муаммолар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етишмаслигидан, қабул қилинаётган қарор ва фармонларни мазмун моҳиятини билмаслигидан ҳам юзага келиб қолмоқда. Маҳаллий Кенгаш депутатларимиз ўз ҳудудларида қонун, қарор ва фармонларнинг тарғиботи юзасидан ҳам тадбирлар ташкил қилса, кўпгина масалаларга ечим топишга кўмаклашган бўлар эди.


Сарвар Бекмуродов O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири2018-06-07 15:14:43

Учрашувларда аҳолини қийнаётган муаммолари, уларнинг мурожаати ва таклифлари асосида ҳар бир депутат ўз иш фаолиятини олиб борса, муаммаолар ечимини топса ҳалқ билан депутат боғлиқлиги янада мустаҳкамланади. Шу билан бирга, муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга сўров чиқариб, уларнинг масъулиятини яна бир бор эслатиш, тегишли раҳбар ва мансабдор шахслар аҳоли муаммоларига ўз вақтида жавоб бериши уларнинг мажбурияти эканини тушунтирсагини жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшади ҳамда одамларнинг эртанги кунга ишончи ортади.


Миришкор тумани ижрочи котиб Ш.Эгамбердиев2018-06-07 15:14:04

Сайёр қабуллар натижасида узоқ ҳудудлардаги ечимини кутаётган масалалар ҳам ўз ечимини топмоқда бундан электират вакилларимиз мамнун


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-07 12:36:43

Сайёр қабулларнинг энг чекка маҳаллаларда ўтказилиши халқнинг ЎзЛиДеПга бўлган ишончини янада оширмоқда.


O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайкулова2018-06-07 11:35:02

O‘zLiDeP томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда ахоли муаммолари бартараф этилмоқда.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-07 10:49:52

Партиямиз томонидан уткарилаетган саййор кабуллар узининг самарасини бермокда.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-07 10:47:37

Бу каби сайёр қабулларда халқ ўз қийнаётган муаммоларини кўтариб чиқмоқдалар ва бу бу муаммолар ўз вақтида депутатлар иштирокида ечим топмоқда. Бу каби тадбирларни ташкил қилинаётганидан халқ ҳам миннатдор бўлмоқда.


Р.Гаффаров Навоий вилояти, Учқудуқ туман Кенгаши депутати2018-06-07 10:47:19

Кийенги вақтда сайёр қабулларнинг самарадорлиги ошиб, фуқорлар миннаддорлиги кўпаймоқда. Аҳоли муаммолари билан самарали ишлашда давом этамиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:15:13

Сайёр қабуллар ўз натижасини бермоқда, бу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этишимиз лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+