“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Миллий университет билан ҳамкорлик қилинади

07.06.2018, 21:37

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Миллий университет билан ҳамкорлик қилинади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.

 Тадбирда партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консултанти Дилноза Тажиева. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 30 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Миллий университет ўртасида меморандум имлозанди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP  Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1818
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яшнобод туман Кенгаши Алимовп м2018-06-13 11:25:12

Янги авлод кадрлари лойихаси мутахассислиги ижтимоий соха булган ешлар учун кенг имкониятдир


Дониёр2018-06-09 22:49:34

Идея хорошая. В политической партии должны работать кадры, которые не боятся высказывать свои мысли какие бы они ни были! Для демократизации нужна свобода слова!!!


Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ раиси А.Косимов2018-06-08 16:33:37

Бу тадбирнинг мазмун мохиятини чукур англаган ёшларимиз уз максадлари сари олга интилишларига кенг имкониятлар яратилиб берилмокда.Шундай экан партиямиз уз олдига куйган олий максадларига эришишига ишонамиз.


Учтепа туман Кенгаши аппарат рахбари - К.Агзамов2018-06-08 12:49:33

Келажак ешларимизнинг кулида албатта. Улар билимли, илгор, сиесий савияси кучли, ватанпарвар булсалар бу бизнинг ютугимиз. «Янги авлод кадрлари» лойихасининг ташкилотчиларига кузлаган максадларига эришишларида омадлар тилаймиз ва уларни доимо Куллаб кувватлашга тайермиз.


Тошкент шаҳар Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Таджиева Дилноза Баҳадировна2018-06-08 12:43:44

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатидан мақсад албатта - партиямиз сафига билимга чанқоқ, сиёсий билимга эга ёшларни жалб қилишга қаратилган. Ушбу лойиҳа орқали партиямиз ёш истиқболли кадрларни танлаб, уларни малакасини ошириб раҳбарлик лавозимларига тавсия қилади. Ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақириб қоламан. Ёшлар бизнинг - Келажагимиз!


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 12:28:00

Ушбу лойиҳа орқали партиямизга қизиққан, фаол, замонавий фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган кўплаб ёшларни ватаниз тараққиётига ҳисса қўшишида ҳамда етук кадрлар бўлиб етишишида катта аҳамиятга эга.


Нигора Иргашева2018-06-08 11:23:18

Келажак ешлар кулида. Улар билимли, илгор, сиесий савияси кучли, ватанпарвар булсалар бу бизнинг ютугимиз. «Янги авлод кадрлари» лойихаси ташкилотчилари ва етакчилари кузлаган максадларига эришишларида омад, куч-гайрат тилаймиз ва уларни доимо Куллаб кувватлашга тайермиз.


Яккасарой туман Кенгаши Аминов Д2018-06-08 11:10:25

Бундай лойихаларни қуллаб қувватлайман


Яккасарой туман Кенгаши Умаров К.2018-06-08 11:09:35

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ёшларимизга ўзини кўрсатишга ва келажаги учун имкониятдир


Якасарой туман Кенгаши Жураева М.2018-06-08 11:08:40

Партиямиз томонидан бундай лойихалар бўлганлиги жуда хам яхшидир. Биз ёшлар бу лохаларни қуллаб қувватлаймиз..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+