O‘zLiDeP депутати кўмагида “Анжирзор” МФЙнинг 2,5 км йўлига шағал ётқизилди

07.06.2018, 21:40

O‘zLiDeP депутати кўмагида “Анжирзор” МФЙнинг  2,5 км йўлига шағал ётқизилди

Бир неча кун аввал Наманган туманига O‘zLiDePдан сайланган депутат Шарифжон Давлатов ҳудуддаги “Анжирзор” МФЙда ўз сайловчилари билан амалий мулоқот ташкил этган эди. Учрашувда ҳудуд аҳли томонидан ички йўлларни таъмирлаш  бўйича мурожаатлар келиб тушган эди.

Уддабурон, кўпни кўрган, фидоий депутатимиз бу кўтарилган муаммони ечими юзасидан изланди ва мутассадди ташкилот раҳбарлари олдига масала ниҳоятда жиддийлигини тушунтира олди. Натижада  мазкур ҳудудда жойлашган “Ёшлик”, “Баркамол”, “Боғ” каби 5 та кўчадаги жами 2.5 км ички йўлларга  шағал ётқизишга эришилди.

– Маҳалламизда ёғин-сочин кунларда умуман юриб бўлмасди, ҳатто уст-бошимизгача лой бўлиб кетарди, – дейди Анжирзор МФЙда яшовчи Қодирали Ярашев. – Шу масалада ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимизга мурожаат қилган эдик. Халқнинг ишончли вакили бу масалани изчиллик билан ўрганиб чиқиб, мутасаддиларга депутатлик сўрови юборди ва муамога тезда ечим топди. Очиғи, сайловларда ҳақиқатдан ҳам тўғри қарор қабул қилганимизга яна бир бор амин бўлдик.

Илҳомжон ҚАЮМОВ,

O‘zLiDeP Наманган туман кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зебо Курбонова2018-06-08 16:56:59

УзЛиДеП депутатлари томонидан амалга оширилайотган ушбу ибратли ишлар халк олдида партиямиз обруси ва нуфузини янада ошишига хизмат килади.


Сергели тумани фаоли Матниязова Гулрух2018-06-08 16:42:32

Партиямиз фаоллари томонидан юртимиз ободлиги учун қилинаётган ишлари тахсинга сазавордир. Обод қилинган йўл орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулайлик яратади. Ушбу ишларда депутатимизга омад тилайман.


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 13:11:17

Партиямиз фаоллари томонидан юртимиз ободлиги учун қилинаётганишлар тасинга сазавор. Обод қилинган йўл орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулайлик яратади. Ушбу ишларда депутатимизга куч-қувват тилаб қоламан.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-08 08:59:11

Юртимизда халқнинг дарди билан яшаётган депутатларимиз сафи кенгайсин.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-06-08 03:59:08

Халкнинг, сайловчиларнинг ишончини оклаб муаммо ва мурожаатлар ечимини ижобий хал этишда фидоий депутатларимиз борлигидан фахрланамиз. Хаклнинг дарди билан ёнадиган бундай халк ноиблари янада масъулиятли бу́лса муаммолар у́з-у́зидан ечим топаверади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+