Японияга маҳсулот экспорт қилаётган корхона 10 нафар хотин-қизни ишга олди

07.06.2018, 21:45

Японияга маҳсулот экспорт қилаётган корхона  10 нафар хотин-қизни ишга олди

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши масъул ходимлари, тадбиркор ва ишбилармон аёллар иштирок этди.

–  Дастлаб фаолиятимни 200 млн сўм кредит билан бошлаган эдим, – дейди “Эко планет” хусусий корхона раҳбари Сайёра Салимова. – 2016 йилдан бошлаб экспортни йўлга қўйдик. Ҳозир ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз асосан Японияга экспорт қилиняпти. Энг муҳими, тумандаги 40 нафар аҳолини иш билан таъминлаганмиз. Бугунги тадбир давомида ҳам 10 нафар хотин-қизни бандлигига кўмаклашдик.  

Таъкидлаш керак, бугун корхона қошида ташкил этилган касбга йўналтирувчи ўқув курсида кам таминланган оила фарзандлари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганмоқда.     

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-08 19:35:07

Тайлоқ туманидаги "Эко планет хусусий корхона раҳбари Сайёра Салимовага ўхшаган апаларга омад ёр бўлсин, баракасини, берсин туманда истиқомат қилаётган 10 нафар инсонни иш билан таминлабди улуғ кунларда улуғ ишлар қилибди рахмат сизга


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 13:29:20

Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давлатимиз раҳбари томонидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда Бу ўз навбатида аҳолимизни ва тадбиркорларимизни ушбу соҳада фаолият юритишларига ундамоқда. Партиямиз фаоллари томонидан қилинаётган бундай ташаббуслар ёшларимизни бандлигини таъминлашда ва иқтисодиётимизни юксалишига ҳизмат қилади.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-06-08 10:49:43

Мазкур танлов орқали аёлларимизнинг бандлигини таъминлашда катта ҳисса қушиб келиниши ва тадбиркорликка жалб қилиниши қувонарли


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-06-08 10:49:42

Мазкур танлов орқали аёлларимизнинг бандлигини таъминлашда катта ҳисса қушиб келиниши ва тадбиркорликка жалб қилиниши қувонарли


Хива туман "Қушчи каттабоғ" бпт раиси Б.Атажанова2018-06-08 10:36:43

“Эко планет” хусусий корхона раҳбари Сайёра Салимованинг ишларида омад тилаймиз. Қилаётган савоб ишларининг албатта, бир кун жавоби ҳам бўлади.


Сергели тумани Ёрматов Аброр2018-06-08 10:26:26

“Аёллар қаноти” томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тадбиркор ва ишбилармон аёллар сави кенгайиб бормоқда


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-06-08 09:30:33

Мухтарам аёлларимиз хар бир сохада фаоллик кўрсатмоқдалар.“Эко планет” хусусий корхонаси раҳбари Сайёра Салимова фаолияти хозирги кун давр талабларига тўла жавоб беради. Чунки ҳозирги кунда ахоли бандлигини таъминлаш, экспорт салохиятини ошириш мухим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-06-08 04:51:32

Хотин-кизлар бандлигини таъминлаш, улар у́ртасида содир этилаётган жиноятчилик ва турли нохуш холатларни олдини олиш билан баробардир. Оиланинг фаровонлиги айнан уша оиладги аёлларга боглик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+