Лоқайд мутасаддиларга ким чора кўради?

08.06.2018, 11:07

Лоқайд мутасаддиларга  ким чора кўради?

Сайтимизда “Ҳисобот хўжакўрсинга тайёрланадими?” сарлавҳаси билан танқидий мақола эълон қилинган эди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан ташкил этилаётган эшитувларнинг нечоғлик самара бераётгани таҳлил қилиниб, айрим жойларда тадбирларнинг номигагина ўтказилиши, мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги хусусида очиқ, аммо аччиқ гаплар айтилганди. Аниқ мисоллар тариқасида Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари тилга олинганди.

Хўш, ҳудудларда танқиддан қандай хулоса чиқарилди? “Дўст ачитиб гапиради...” тамойилига асосланган мулоҳазалар бироз бўлса-да, кор қилдими? Қуйидаги фикрлар ана шу саволларга қайсидир маънода жавоб берса, ажабмас.

Мухбир Зилола Раҳмонова "XXI аср" ижтимоий-сиёсий газетасининг таҳририятига йўллаган хабарини ана шундай номлаганига қараганда водийнинг мазкур вилоятида аҳвол ўнгланмаганга ўхшайди. Қани, давомини ўқиб кўрайликчи:

“Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, шаҳар молия бўлими раҳбари, шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривож­лантириш масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботи тингланиши кўзда тутилган эди. Бироқ йиғилишга тилга олинган мансабдорларнинг бирортаси келмади. Уларнинг ўрнига юборилган мутахассислар эса қоғоздан бош кўтармай умумий маълумот бериш билан чекланишди холос. Табиийки, бу ҳолат депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Йиғилишда, сўзга чиққан депутатлар шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган сўровлар жавобсиз қолаётгани, оилавий поликлиникаларда эътиборсизлик оқибатида чақалоқлар ўлими ортиб бораётгани хусусида ўринли эътирозлар билдирилиб, иш тизимли равишда ташкил этилмаганини афсус билан тилга олишди”.

Мухбиримиз хабаридан англашилганидек, Андижонда маҳаллий ижроия органлари мутасаддиларининг депутатларга ҳисоб бериши аҳвол эски ҳаммом, эски тослигича қолибди. Ўйлаймизки, бундай ҳолатни бартараф этиш учун вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари жиддий ўйлаб кўришади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    990
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илҳом Ботиров2018-06-10 22:43:16

Депутаттларда қатъият ва принципиаллик оширилмаса, масалани пухта ўрганиб, муҳокама қилишга жазм қилсаса, эшитувга келмаган мансабдорни огоҳлантирган ҳолда қайта эшитув мақсадли ташкил этилмагунча берилган ваколатлардн тўғри фойдаланмаса аҳвол ўзгармайди! Депутатга берилган ваколат ҳеч бир мансабдорда йўқ.


Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-06-10 13:25:18

Албатта бунака вазият Пойтахтда хам кузатилади. Лекин: Узбек халкининг жуда яхши маколи "Бола йигламагунча, она сут бермайди!" деб айтилганидек. Депутатлар факатгина, депутатлик суровига жавоб берилмаетганини таъкидлаб утираверишса , хеч нарса узгармаслиги аник! Бунинг учун , депутат суровни юборганидан сунг, унга тугри ва хакконий жавоб берилишини талаб килиши керак. Акс холда уз ваколатидан келиб чиккан холда, беъэтибор ва лойкайд мутасаддини жазлоашга эришиши , буни талаб килиш, уз навбатида буни матбуот ва бошка оммавий ахборот тизимлари оркали маълум килиниши керак булади. Шунда буни халк билади, энг асосийси бошка мутасаддилар хам узларига тугри хулоса чикариб олишади, окибат маъсулиятлари ошади. Акс хода , худди еш боладек, "бизнинг суровимизга жавоб берилмади" деб "аразлаб" утираверишади!


Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати2018-06-10 07:16:32

Хабарда номлари кўрсатилган мутасадди ташкилотларнинг рахбарларининг депутатлик гурухининг мазкур йиғилишига бундай ёндашувини бир сўз билан айтганда халқ сайлаган вакилларга демак ўзлари яшаб турган халққа беписандлик деб бахолаш мумкин.Афсуски бундай фикрлайдиган масъуллар хар бир худудда истаганча топилади.Улар хаттоки ўзлари рахбарлик қилаётган ташкилотларда ишлаб турган депутатларнинг фаолият юритишларига хам монелик қилишлари,орқаваротдан "халқнинг кўзини очяпти"дейишлари хам бор гап.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-09 19:02:15

Deputatlik guruhlari yig'ilishlariga mutasaddilarning bepisand yondoshayotgani ayrim hududlarda hali hamon uchramoqda. Durdona Qobulova aytganidek ularga chiroyli qilib tushuntirsak ahvol o'zgarar.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-09 11:01:04

Барча соҳаларда депутатлар назоратини яна кучайтириш лозим. Айрим мутасаддилар ҳали ҳам эскича фикрламоқда.


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-08 19:11:36

Ман шундай мутассадди раҳбарлар бўйича жойлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш раисларига тақдимнома киритилса балким ўзгариш бўлар. Бу борада шундай хулоса қилиш мумкин. Мансбдор шахслар ҳисобот беришга савияси етмайди ёки иккинчи даражали иш деб қарайди шу ўринда ҳурматсизлик деб қараш ҳам мумкин.


Халқ депутатлари O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши Муғлон МФЙ БПТ раиси Х. Бозоров2018-06-08 17:35:16

Бази мутасадди ташкилот раҳбарлари вазифасига виждонан ёндашмайди, сўров ва мурожаатларга юзаки қарайди, вақтида жавоб бермайди. Агар маъсулятли раҳбарлар қўйилса юртимиз ривожланиши ва халқимизнинг ишончи ортади.


Халқ депутатлари O‘zLiDeP Ксби туман кенгаши депутати Н. Худойбердиев2018-06-08 17:24:51

Депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб қайтармайдиган ташкилотлар раҳбарлари кўп десак муболаға бўлмайди. Ҳар бир раҳбар ишига маъсулият билан қараса жамиятимиз йилдан йилга бунданда яхши томонга ўзгариб бориши аниқ.


Дилдора Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-08 16:40:46

Депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб қайтармайдиган ташкилотлар раҳбарлари кўп десак муболаға бўлмайди. Ҳар бир раҳбар ишига маъсулият билан қараса жамиятимиз йилдан йилга бунданда яхши томонга ўзгариб бориши аниқ.


Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Мелибоева Маъмура Толиповна2018-06-08 16:38:07

Депутатлик суровларига масъулиятсизлик билан ёндошган барча мансабдор шахсларга маъмурий жазо кўриш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+