Қаровсиз ётган мактаб бўйича сўров

08.06.2018, 12:38

Қаровсиз ётган  мактаб бўйича сўров

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби Шоҳистахон Толипованинг хабар қилишича, Қўштепа туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби биноси олтмиш йил аввал қурилган. Охирги ўттиз йилда бу мактаб борлиги, унда болалар таълим-тарбия олаётгани бирор бир мутасаддининг хаёлига келмаган, чоғи. Зеро, ўқув бинолари мутлақо талабга жавоб бермаслиги, ўқув жиҳозлари буткул яроқсиз ҳолатга келганини бошқача таърифлаш мушкул. Техника асрида яшаяпмиз-у, ўқувчиларнинг бир неча авлоди компьютер нималигини билмасдан мактабни тугатганига ишонмассиз, балки. Аммо бу – факт! Кимё, физика каби аниқ фанлар учун махсус жиҳозланган лабораторияларни кинолардагина кўришган.

O‘zLiDeP фаоллари томонидан Қўштепа туманидаги “Ўқчи” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда қаровсиз қолиб кетаётган таълим даргоҳига алоҳида эътибор қаратилди. Узоқ йиллар давомида шу мактабда меҳнат қилган Мамлакат ая Жўраевага қулоқ тутилди:

– Биз бу муаммо бўйича ўн йилдан буён катта эшикли идораларга қатнаймиз. Ҳар сафар мактаб дастурга киритилган, муаммо тез орада ҳал бўлади, дейишади. Лекин амалда ҳеч нима бўлмади. Битта ғишт олиб келишгани йўқ ҳатто. Тўғриси, эшикма-эшик юравериб жуда чарчадик. Бизнинг қишлоғимиз болаларининг ҳам замонавий мактабда ўқишга, компьютер технологияларини ўрганишга ҳақи бор-ку, ахир!

Куюнчаклик билан айтилган бу гаплар O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Матлуба Махаметованинг навбатдаги депутатлик сўрови учун асос бўлди. Шу кунги сайёр қабулда йигирмадан ортиқ муаммо тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, қарийб ярмига жойида ечим топилди.

Дарҳақиқат, партия вакилларининг аҳоли билан мулоқоти, Қўштепадагидек сайёр қабуллар жойларда мавжуд муаммоларнинг кун тартибига қўйилишида муҳим аҳамият эга бўлмоқда. Айниқса, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ масалалар ечимига O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари қандай ҳисса қўшаётгани бундан кейин ҳам газетамиз диққат-марказида бўлади. Бизни кузатишда давом этинг.

 “XXI asr” мухбири
Озод РАЖАБОВ
тайёрлади

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исмоилжонова Мухтасар Тошкент вилояти2018-06-14 10:12:22

МАН ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИГА ОХИРГИ ВАҚТЛАРДА КОТТА ҚИЗИҚИШДА БЎЛДИМ. САБАБИ АНА ШУНДАЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА КЎП ХАЙРЛИ ИШЛАР БЎЛЯПТИ! ХУРМАТЛИ 21 МАКТАБ ЖАМОАСИ АНА МАҚОЛА ТЎҒРИЛАНИБДИ. ТЎҒРИ ХАТО БЎЛИБДИ. КИМ АДАШМАЙДИ? БУНДАН ФОЖЕА ЯСАШНИ ХОЖАТИ ЙЎҚ ДЕБ ЎЙЛАЙМАН! 21-ЧИ МАКТАБДА ҲАМ 27-ЧИ МАКТАБДА ҲАМ ҲАММАМИЗНИНГ БОЛАЛАРИМИЗДЕК БОЛАЛАР ЎҚИЙДИ. УЛАРНИ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛИДА ҚИЛИНГАН ИШДА МАҚОЛАНИ ҚАЙТА ИШЛАГАН МУТАХАССИС ХАТО ҚИЛИБДИ. УЗР ҲАМ ЕТИБ БОРИБ ҚОЛАР АДАШМАСАМ ТОШКЕНТДАН ЮБОРИЛАДИ УЗР! ИШИНГЛАРДА ОМАД ХУРМАТЛИ ХАМКАСБЛАРИМ!


Рахмонов Халимжон2018-06-14 09:42:35

Албатта хар бир хайирли ишни бошлаш ва уни охирига етказиш хаммамиз учун осон булмайди бунда албатта хамжихатлик ёрдам беради. Тўғри мутбуот хизмати Фарғона вилоятидан берилган маълумот қайта ишлаш давомида хатоликка йўл қўйилган бундан албатта мактаб маъмуриятидан узур расмий сўралади. Лекин ўша 27- мактабни масаласи бугун кўтарилмаса қачон ким кўтарар эди шу мактаб ва шу болалар Қўштепа туманинг бир қисмику. Бизнинг мақсадимиз битта имло хато билан устозларни кшнглини ранжитиш эмас ўша 27-мактабга қайта жихозланган компютерлар синифини ва бугунги кун талабидаги ўқув биноси ташкил этилишини истаганмиз. Манимча бугунги кунда хатони имлодан эмачс хаётдан ахтаринглар.


Авазбек2018-06-13 20:44:30

Макола муаллифлари 21 мактаб мамуриятидан узур сурашмади хали. Мактаб жамоаси шу макола чоп этилганидан буен канча асабини йукотди


Авазбек2018-06-13 20:44:30

Макола муаллифлари 21 мактаб мамуриятидан узур сурашмади хали. Мактаб жамоаси шу макола чоп этилганидан буен канча асабини йукотди


Фаррух2018-06-12 14:49:25

Мен 21-умумий урта таьлим мактаби собик укувчисиман.Адашилган малумот бу Куштепа туманидаги 21-умумий урта таьлим мактаби аввало Укчи МФЙ худудида жойлашмаган, колаверса мактаб курилишига 60 йил булмаган. Мени фикримча маьлумотда мактаблар учун берилган ракамда адашган.


Тургунова Дилфуза Номоновна Учкуприк туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 09:36:01

21 мактаб директор уринбосари Абдуллаев Авазбек Абдурасуловичнинг билдиришлари буйича нима дейиш мумкин. Нахотки адашган булса.


Avazbek Abdullayev2018-06-11 18:38:02

Мен ушбу мактаб хужалик ишлари буйича директор уринбосари Абдуллаев Авазбек Абдурасцлович буламан. Ушбу маколада келтирилган гаплар мутлако хато.Фарғона вилояти Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактаби хақида умумий МАЪЛУМОТ. Фарғона вилояти Қўштепа тумани ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабининг 1- биноси 1985-йилда қуриб битказилган. Мактабнинг 2-биноси 1990-йилда қурилган. Мактабда 2та спорт зали, ошхона, фаоллар зали мавжуд. Мактаб 2012-йилда Давлат Дастури асосида 556000000(беш юз эллик олти миллион) сўм маблағ сарфланиб капитал таъмирдан чиқарилган. Капитал таъмир давомида 25 та ўқув хоналари, 15та компютердан иборат 1 та компютер синфи, Физика, кимё, биология ўқув лаборатория жихозлари билан тўлиқ таъминланган. Хар бир фан учун стандарт кўргазмалар тўплами, ўқитувчилар, рахбар хонаси учун тўлиқ мебел жиҳозлар, спорт анжомлари билан таъминланган. Вилоят Таълим таъминот томонидан хорижий тиллар хонаси учун 2та компютер, мултимедия, хамда замонавий телевизорлар билан таъминланган. Мактабда хозирги кунда 23 та синфда 638 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактаб ўқувчилари ўқув йили давомида фан олимпиадалари, билимлар беллашуви хамда туман ва вилоят миқёсидаги кўрик –танлов ва тадбирларда, спорт мусобақаларида қатнашиб мактаб, туман шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2017-2018 ўқув йили якунларига кўра 225 нафар ўқувчи аъло баҳога, 295 нафар ўқувчи яхши баҳога, 118 нафари қониқарли якунлади. Хозирги кунда мактабда 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-09 18:52:40

Ta'lim sohasida hozirgi kunda ko'pgina islohatlar amalga oshirilmoqda. Shunday shiddatli o'zgarishlar ro'y berayotgan zamonda maktabning bu kabi ayanchli ahvolidan xafa bo'lasan kishi. Lekin deputatlarimiz sayi-harakati bilan bu muammo albatta ijobiy echim topadi.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-09 11:11:16

Ушбу таълим даргоҳининг тамирланиши ҳамда замонавий жиҳозланиши учун депутатлар хамда мутасаддилар жонбозлик кўрсатишига ишонамиз.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-08 22:43:09

O'zbekistonning yorqin kelajagi ko'p jihatdan shu yoshlarning qo'lida ekanligini hammamiz bilamiz. Shunday ekan ta'lim olishdagi qulayliklarni yoshlarimizga yaratib berishda siz-u biz ma'sulmiz meni nazarimda. Maktab sharoiti ijobiy tomonga o'zgarsa demak partiyamiz samarali faoliyatda deb bemalol ayta olamiz menimcha!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+