“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган шаҳар босқичида 14 нафар хотин-қиз қатнашди
08.06.2018, 07:28
O‘zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловда 14 нафар тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган, яратилаётган, тайёрланаётган маҳсулотлар иштирокчилар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилинди.
Иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизлар учун қўшимча ишчи ўринлари яратилганлиги, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланганлиги, аҳолига хизмат кўрсатишнинг ихтисослашганлиги даражасига эътибор қаратилди.
- Фаолиятимиз асосан темир буюмларни қайта ишлаш, пардозлаш, шакл бериш ва темир панжара гуллари ясашдан иборат, - дейди танлов иштирокчиси Ҳакима Тошматова. - Бугунги кунда корхонамизда 95 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда, улардан 63 нафари коллеж битирувчиларидан иборат. Партиянинг мазкур танлови орқали тажрибали ишбилармон аёллар билан ўзаро фикр алмашдик, келгусидаги фаолиятимизни янада кенгайтириш борасида маслаҳатлашиб олдик.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, “MEGA STAR FLOWERS” корхонаси раҳбари Ҳакима Тошматова 1-ўрин, якка тартибдаги тадбиркор Наргиза Аҳмаджанова 2-ўрин, якка тартибдаги тадбиркор Сайёра Дадабаева эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” ҳамда “Ташаббускор аёл” номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар ҳам партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳуснида ИМИНЖАНОВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Аёллар билан ишлаш бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
-
Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди
31.01.2024, 15:36
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари
25.01.2024, 16:27
Билдирилган фикрлар
Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-11 14:54:19
Бундай кўрик танловлар аёлларимизнинг фаоллигини оширади, улар жамиятда ўз ўрнига эга бўлади.
N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-09 14:31:51
Ishbilarmon ayol ko'rik tanlovining g'oliblari har jihatdan bilimli, tadbirkorlik salohiyati baland ayollardan iboratdir. Ularni respublika bosqichida yanada kengroq faoliyat bilan ishtirok etishiga ishonaman.
Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-09 14:26:43
Hozirgi kunda tadbirkor ayollar safi toboro kengaymoqda. Ayollar nafaqat oilada balki jamiyatda ham o'z o'rinlariga ega bo'lib yurtimiz ravnaqiga munosib hissa qo'shmoqda.
Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-09 11:24:17
Namanganlik partiyadoshlarimiz o'tkargan ko'rik tanlov juda chiroyli tashkil qilingani rasmlarda ham ko'rinib turibdi.
Асем Сиримбетова ҚР кенгаши ходими 2018-06-08 18:21:10
Партиянинг "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган мазкур танловлар орқали аёлларимиз ўзларининг тадбиркорлик соҳасидаги малакасини янада оширишга, бир-бирлари билан тажриба алмашишга ундайди.
Гулбаҳор Тўраева Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-08 18:06:29
Ҳакима Тошматова каби тадбиркор аёлларимизнинг мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида ҳамда жамиятимиз ривожига қўшаётган ҳиссалари таҳсинга сазовар.