“Ҳам назарий, ҳам амалий билимга эгамиз”, дейишмоқда термизлик маслакдошларимиз

09.06.2018, 21:40

“Ҳам назарий, ҳам амалий билимга эгамиз”, дейишмоқда термизлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази партия Термиз туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, депутатлик гуруҳи раҳбари ҳамда бошланғи партия ташкилотлари етакчилари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда депутатларнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишларини ташкил этишнинг устувор масалалари, маҳаллий Кенгашлардаги доимий комиссиялар ва маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш механизмлари ҳақида тушунча берилди. Шунингдек, БПТни ташкил этиш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш, партиявий кадрлар олдига қўйилган принципиал вазифалар муҳокама этилди.

– Семинарда олган билимларимиз амалиётда яхши самара беришига ишонаман, – дейди O‘zLiDeP Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби Асадулло Турдиев. – Чунки энди биз депутатлик корпуслари билан биргаликда маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига туманимизда учрайдиган долзарб масалаларни киритиш учун ҳам назарий, ҳам амалий тайёргарликка эгамиз.

Эслатиб ўтамиз, бу каби семинарлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам  давом этмоқда.

Гулмира АМИРОВА,

 O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-06-11 09:57:31

Хақиқатда бу каби ўқувларнинг ташкил этилиши ўзининг самарали натижасини бермай қўймайди. Чунки, ўқув-семинарларнинг ўтказилиши натижасида хар бир ходим ўз устида ишлайди ўз билим кўникмаларини янада оширишга эришади. Шундай экан бундай ўқувларни тез-тез ташкил қилиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+