O‘zLiDeP ёш спортчиларни тақдирлади

09.06.2018, 23:21

O‘zLiDeP ёш спортчиларни тақдирлади

O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан тумандаги 42-умумтаълим мактабида уюшмаган ёшлар ўртасида “Спорт – соғлиқ гарови” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Унда иштирокчилар спортнинг шашка, шахмат, теннис ва бошқа  турлари бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

 Тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида  таъкидланди.                                                                                               

– Мамлакатимизда эртамиз давомчилари учун кенг имкониятлар эшиги очилган, – дейди O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари М.Нарбаева. – Уларнинг саломатлиги, баркамол бўлиб вояга етиши, иш билан таъминланиши, бахту-саодати ҳамиша давлатимиз эътиборида. O’zLiDeP ҳам мазкур умуммиллий ишда фаол иштирок этмоқда.

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда “Шахлия” МЧЖ томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    1279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+