Партия фаолларининг уйма-уй юриши иссиқхоналар сонини кўпайтирмоқда

10.06.2018, 10:43

Партия фаолларининг уйма-уй юриши иссиқхоналар сонини кўпайтирмоқда

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Дўстлик” ва “Самарқанд” маҳаллалари аҳолиси учун амалий мулоқот ташкил этди.

Мулоқот давомида партия вилоят Кенгашидаги БПТ аъзолари, тажрибали тадбиркор ва ишбилармонлар, фермер хўжалиги раҳбарлари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган хонадон эгаларига зарур кўрсатмалар ва тавсиялар бермоқда.  

– Ҳудудимизда томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонлар кўп, – дейди “Самарқанд” МФЙ раиси Холбўта Муродов. – Очиғини айтиш керак, уларнинг аксакрияти экин-текин экишни билмайди, томорқадан фойдаланиш сир-асрорларидан хабари йўқ. Партия фаолларининг хонадонма-хонадон юриб, томорқага экин экиш борасида таклиф ва тавсия бераётганидан хурсандмиз. Чунки тарғибот ишлари давомида кўплаб хонадон эгалари ўз ҳовлисида исссиқхона ташкил этмоқда, томорқадан самарали фойдаланишни ўрганмоқда.

Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, ишсизлар сони камаймоқда.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-18 09:34:04

Хар бир фуқаро ўз томорқасидан унумли фойдаланса оила иқтисодий жихатдан бекаму кўст бўлади. Қўшмча даромад, хонодонларга файзу барака олиб келади. Умуман олганда бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш шукуронолик хиссини инсонларга оширади. Бундай ишларни барча худудларда партиямиз янада фаоллаштирмоғи лозим.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-11 17:15:46

Томорқа - қўшимча даромад манбаидир


Б.Саидолимов Хўжаобод туман Кенгаши2018-06-11 12:17:55

Ўзбекистон Республикаси Президнтининг Андижон вилоятига ташрифи давомида "Хар бир оила тадбиркор" лоихасини илгари суриши натижасида хар бир оилага тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун тумандаги банклар тамонидан кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилмокда. Кўп қаторида мен хам томоркамга иссикхона курмоқчиман. Мутахасисларнинг фикрича иссикхона анча сердаромад экан.


С.Турғунов Қува туман кенгаши "Улуғбек" ММТП БПТ раиси, туман кенгаши депутати 2018-06-11 09:18:16

Томорқадан фойдаланиш инсонни лоқайдликдан, дангасаликдан қутқаради, кишини мехнатни қадрлашга ўргатади, биз халқимизга томорқадан фойдаланишни ўргата олсак боқимандаликдан чиқишга кўмаклашган бўламиз шу билан биргаликда тирикликни ўзи бахт эканлигига, шукрона қилишга ўргатамиз


И.Умирзақов Қува туан кенгаши "Акбаробод" ҚФЙ БПТ раиси, туман кенгаши депутати2018-06-11 09:09:48

томорқадан фойдаланишда хамма хам миришкорлик қилавемайди шунинг учун уларга ўргатиш керак дехқончилик сир-асрорларини илмини ўргатишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+