“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хонқа туман босқичи ғолиблари аниқланди

10.06.2018, 10:46

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хонқа туман босқичи ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP Хонқа туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда дастлаб иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди.  Кўргазма давомида иштирокчилар ҳакамларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

– 2008 йилда биттагина печда уч-тўрт хил ширинлик пишириш билан фаолият бошлаган эдим, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси Шаҳло Искандарова. – Айни чоғда корхонада 30 нафар ишчи-ходим 80 турдаги ширинликларни тайёрлаб, ички бозор, истеъмолчиларга етказиб бермоқда.  Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, яна қўшимча 15 та янги иш ўрни яратмоқчиман. Кўрик-танловнинг  ғолиблари қаторидан ўрин олганим эса мен учун ўзига хос масъулият юклади.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

      Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хумоюн Бердибоев2018-06-11 10:31:46

Мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига қаратилган саъй-ҳаракатлар албатта давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган одил сиёсатнинг натижасидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+