Хоразмда депутатлик сўрови натижадорлигини оширишга бағишланган учрашув ташкил этилди

10.06.2018, 10:59

Хоразмда депутатлик сўрови натижадорлигини оширишга бағишланган учрашув ташкил этилди

Хоразмда O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Жуманазар Қурбанов партия ходимларининг бугунги шиддат билан ривожланаётган даврга мос бўлиши, электоратимиз вакилларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

– Учрашув давомида партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимларининг жорий йилнинг ўтган даври давомида амалга оширган ишлари ва галдаги вазифалари танқидий таҳлил қилинди, – дейди Ж.Қурбанов. – Фаолиятини самарали олиб бораётган партия туман Кенгаши ходимлари намуна қилиб кўрсатилди. Ишда йўл қўйилган баъзи хатолар учун партия туман Кенгашларининг баъзи ходимларига огоҳлантирилган бўлса, баъзиларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилди. Шу билан бирга, депутатлик сўрови натижадорлигини ошириш бўйича таклиф-тавсиялар тингланди.

Тадбирда энг муҳим масалалардан яна бири 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирданоқ юқори даражада тайёргарлик кўриш, бунда ҳар бир сайлов округидан депутатликка номзодларни саралаш бўйича топшириқлар берилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

С,Машарипова O`zLiDeP Хива шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-14 04:39:09

Бу каби танкидий учрашувлар партиямиз ходимларининг хар бирида ишга булган маъсулият хиссини янада оширади.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-11 14:51:39

Партия ходимларини ўқитиш уларнинг фаолияти самарадорлигини албатта оширади. Ходимларимиз эса ўз устида ишлаши ва мавжуд камчиликларга йўл қўймаслиги керак. Келгусида бизни катта сиёсий жараён кутмоқда. Бу жараёнга ҳозирданоқ пухта тайёргарликни бошлаш керак, зеро депутатликка номзодни тўғри танласак ундан келгусида халқ миннатдор бўлади. Бу жараёнга эса партия ходимлари масъулдир.


O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши депутати У.Хайитбоев2018-06-11 11:44:18

Депутатлик суровини конун билан асослаб чикарилса натижадорлиги ошади деб уйлайман.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-11 10:56:20

ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлари бугунги кунда билимли ва юқори савияга эга бўлиши лозим. Бундай танқидий учрашувлар уларнинг ишга бўлган маъсулятини оширади. Амалга ошириши лозим бўлган ишларини такомилига етказиши зарурлигини тушунишига кўмак беради.


Ч. Абдураимов- ЎЎзЛиДеП Денов тумиан Кенгаши аппарати рахбари 2018-06-11 10:51:02

Депутатлик сўрови юбораётган депутатларимиз ўзларининг орқасида кўп минг кишилик сайловчилари турганлигини хис қилган холда айни дамда долзарб бўлган муаммоларга қаратиши лозим.Ана шунда депутатлик сўровларининг натижадорлиги ошади.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари.2018-06-11 10:04:05

Дарҳақиқат ЎзЛиДеП ходимлари бугунги кунда билимли ва юқори савияга эга бўлиши лозим. Шу каби фаолиятга оид танқидий учрашувлар кўпроқ ташкил этилиши лозим.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-11 10:01:03

Партия ходимларининг билим ва куникмаларининг ҳар жиҳатдан юқори бўлишини бугунги шиддаткор замон талаб этмоқда. Сиёсий ва иқтисодий билимларимиз қанча юқори бўлса электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишда имкониятимиз шунчалик юқори бўлади.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-11 09:40:25

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Жуманазар Қурбанов барча партия ходимларига йўл қўйилаётган камчиликларини кўрсатиб, бундан тўғри хулоса чиқариш ва бундан кейинги фаолиятида ўз ишига маъсулият билан ёндошишга чақирди. Биз бундан алббата, тўғри хулоса чиқаришимиз шарт.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-11 09:32:26

Бундай учрашувларни яна кўпроқ ташкиллаштириш лозим


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-11 09:16:46

Йиғилиш давомида Депутатлик сўровининг натижадорлигини ошириш борасида кўплаб тавсиялар берилди. Ушбу тавсиялар айниқса депутатлик гуруҳи ижрочи котибларига ўз фаолиятлари давомида ёрдам беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+