Бухоролик депутатларимиз газ ва сув қувурлари ўтказишда ташаббус кўрсатди

10.06.2018, 11:01

Бухоролик депутатларимиз  газ ва сув қувурлари ўтказишда ташаббус кўрсатди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари саъй-ҳаракати билан “Обод маҳалла” лойиҳаси  доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Буни вилоят марказининг “Ҳавзинав” ва “Мирдўстим” кўчаларида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Чунки айни чоғда мазкур ҳудудларда партия ташаббуси билан бир қатор трансформаторлар янгиларига алмаштирилди, шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан сим ўтказгичлар ўрнатилди. Газ қувурлари техник кўрикдан ўтказилиб, 7 километр масофага сув қувурлари ётқизилди. Шунингдек, ҳудуддаги 14-умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Фақат шугина эмас. Бундан ташқари, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш ҳам O‘zLiDeP депутатларининг доимий  назоратида. Халқнинг ишончли вакиллари ташаббуси билан ҳудудда умумий узунлиги 7 километрдан иборат яроқсиз темир қувурларнинг пластик  қувурларга алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.  

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида ҳудуддаги турар-жойлар атрофини кўкаламзорлаштириш, хусусан, уйларнинг олд қисмига гул ниҳолларини ўтқазиш ҳам доимий эътиборда бўлиб, бу ишларни қисқа муддатда якунига етказиш кўзда тутилган.

                                                                   З.САФАРОВА,

 Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    2060
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Аслонов Б К-Бозор туман2018-07-02 15:56:00

"Обод махалла" лойихаси асосида туманларимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.Бу учун юртбошимизга мингдан минг рахматлар бўлсин.


Усмонов Сардор2018-06-14 10:22:57

Ҳудудларни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тахсинга лойиқ.


К.Комилов O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши Зиробод БПТ раиси2018-06-12 14:00:01

Хар бир ишнинг амалий жихати доимо эсда қоларли бўлади. Бундай ободонлаштириш ишлари халқимиз учун фойда келтиради.


Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-06-11 17:22:24

Депутат халқнинг вакили, халқнинг дарду-ташвишини енгил қилиши керак.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-11 15:31:34

Шу хайрли ишларда УзЛиДеП депутатларининг фаоллик билан ендашаетганлигидан халкимизнинг депутатларимизга деган хурматини бахтли келажакга деган ишончини куришимизга булади. Бу лойиха йиллар давомида харакатта булади деб умид киламиз.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-11 14:49:31

Шу хайрли ишларда УзЛиДеП депутатларининг фаоллик билан ендашаетганлигидан халкимизнинг депутатларимизга деган хурматини бахтли келажакга деган ишончини куришимизга булади. Бу лойиха йиллар давомида харакатта булади деб умид киламиз.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-06-11 14:38:42

Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари жадал суръатлар билан кетаётганлиги аҳолининг турмуши фаровонлигига ижобий ўзгаришларни олиб кирмоқда. Кенг ва обод кўчалар, коммуникациялар, тоза ичимлик суви, газ, электр энергияси билан таъминланганлик ҳаммани қувонтираяпти. Бу ишларда партиямиздан сайланган депутатларнинг фаол қатнашаётганлиги давр талабидир. Халқимиз депутатларимиздан миннатдор.


Сергели тумани Мансуров Мираббос2018-06-11 13:07:33

“Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида бутун республикамиз маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. O‘zLiDeP депутатларини фаоллиги Ўзбекистон халқи учун кераклигидир.


Ж.Атажанов - Хива туман "Муродбек" фермер хўжалиги раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати2018-06-11 12:25:49

“Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида бутун республикамиз маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳа бизнинг Хива туманида ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Хиванинг "Чанашик" ва "Дашяқ" маҳалларида ҳам хонадонларнинг ташқи фасад қисмлари, боғлар тартибга келтирилди. Маҳалланинг ички йўлларга ШПС ётқизиш ва чуқурларни ямаш ишлари амалга оширилмоқда. Электр таъминотидаги узилишларни олди олинмоқда ва симлар алмаштирилмоқда. Маҳаллалардаги ариқ-зовурлар қазилди.


Ж.Атажанов - Хива туман "Муродбек" фермер хўжалиги раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати2018-06-11 12:25:07

“Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида бутун республикамиз маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳа бизнинг Хива туманида ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Хиванинг "Чанашик" ва "Дашяқ" маҳалларида ҳам хонадонларнинг ташқи фасад қисмлари, боғлар тартибга келтирилди. Маҳалланинг ички йўлларга ШПС ётқизиш ва чуқурларни ямаш ишлари амалга оширилмоқда. Электр таъминотидаги узилишларни олди олинмоқда ва симлар алмаштирилмоқда. Маҳаллалардаги ариқ-зовурлар қазилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+