“Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди (+фото)

11.06.2018, 14:30

“Ишбилармон аёл – 2018” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди (+фото)
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, фермер ва тадбиркор аёллар сафини янада кенгайтириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
 
Мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий сектор тараққиётида хотин-қизларнинг фаол иштирокини кенгайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган танловда 11 нафар фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қиз иштирок этди.
 
Дастлаб, вилоят ахборот-кутубхона марказида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.
 
– Хотин-қизларимизни қанча кўп тадбиркорликка йўналтирсак, шунча кўп янги иш ўринлари яратилиб, уларнинг бандлиги таъминланади, – дейди ЎзЛиДеП Сирдарё вилояти кенгаши бўлим бошлиғи С.Бобоева. – Бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган 2 мингга яқин тадбиркор хотин-қиз партиямизнинг доимий эътиборида.
 
Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.
 
Боёвут туманидан якка тартибдаги тадбиркор Моҳинур Орзиқулованинг фаолияти эътироф этилиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилди. Моҳинур Боёвут енгил саноат касб-ҳунар коллежини битирган 6 нафар қизни иш билан таъминлаган. Унинг раҳбарлигида тайёрланаётган эркаклар, аёллар, болалар ва махсус иш кийимлари, спортчилар либослари вилоятдан ташқари Тошкент, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ҳам харидоргирлиги билан эътиборга муносиб.
 
Ширин шаҳридан “Мўътабарбегим либослари” хусусий фирмаси раҳбари Мўътабар Андаева иккинчи, Янгиер шаҳридан якка тартибдаги тадбиркор Соҳиба Ғаффорова ҳамда Сайхунобод туманидан “Дилроз-Дилсўз ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дилфуза Ортиқова учинчи ўринни эгаллади.
 
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 15:59:22

Бугунги кунда аёлларимизнинг ҳар соҳада фаоллигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Жумладан ишбилармон тадбиркор аёлларнинг маҳоратлари "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг иштирокчиларининг фаолиятларида намаён бўлмоқда.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-12 11:55:32

"Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг барча иштирокчиларига омадлар тилаб қоламиз!


O`zLiDeP Ширин шахар Кенгаши Депутати М.Худойназаров2018-06-12 11:29:37

O`zLiDeP Ширин шахар босқичида Андаева Муътабархон биринчи ўринни олиб Сирдарё вилоят босқичи ғолиби бўлган эди. Ушбу вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллагани бу O`zLiDeP Ширин шахар Кенгаши аппарати ва ижрочи ходимларининг сайи ҳаракати, талабчанлиги, ишчанлиги, фаоллиги бир ёқадан бош чиқариб, бирлашиб ахил-иноқ бўлган холда иш олиб борганлигида деб биламан. O`zLiDeP Ширин шахар Кенгашининг иш фаолиятига хамиша омад тилайман. Бундай тадбирлар кўп бўлаверсин, Партиямиз сафи ва обрўси кўтарилаверсин.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-12 09:51:43

Жолйларда ўтказилаётган Жамиятимизнинг фаол ва изланувчан аёллари иштирокидаги ўзаро синов ва тажриба алмашиш майдонига айланган мазкур танловда аёллар ўз ишларини Намойиш қилиб, тажриба алмашмоқдалар


О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-06-12 09:19:08

Республикамизда ишбилармон хотин қизлар сафи кенгайиб, ишсиз уйда ўтириб қолган хотин қизлар бандлигини таъминлаётган тадбиркорларимиз сафи янада кенгаяверсинсин. иштирокчиларга омадамлар тилаймиз.


Термиз шаҳар аппарат раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-06-11 18:01:12

Аёл тадбиркорлар сафи кенгайиб борсин.


Сергели тумани фаоли Пардаева Дилафрўз2018-06-11 17:51:48

Юртимизда кўплаб аёл қизларимиз иқтидорлидирлар. Улар ўзларининг иқтидорлари билан бутун дунё кўрик танловларидан юқори ўринларни эгаллашларига омад тилайман.


Сергели тумани фаоли Лутфуллаева Феруза2018-06-11 17:47:40

Ўзбекистонимизда ишбилармон хотин-қизлар ва аёл тадбиркоримиз сони кўпайиб борсин.


Жиззах вилоят Дўстлик туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Исматова Нафиса2018-06-11 17:26:53

Кўрик-танлов ғолибларига Республика босқичида омад тилаймиз


O'zLiDeP Навоий вилояти Конимех тумани бўлими аппарат раҳбари А.Жайнаров2018-06-11 17:15:26

Иштирокчиларимизнинг кейинги босқичларига одамлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+