З.Қурбанбаеванинг 10 ёшли қизига бепул даволаниш учун йўлланма берилади

11.06.2018, 17:42

З.Қурбанбаеванинг 10 ёшли қизига бепул даволаниш учун йўлланма берилади

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан биргаликда 22-сонли “Жолшылар” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

“Жолшылар” МФЙда яшовчи З.Қурбанбаеванинг 10 ёшли қизи туғма ногирон. Шу боис у қизининг кўзини операция йўли билан даволаш учун Тошкент шаҳридаги кўз шифохонасига йўлланма (ордер) олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ушбу масала юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборди.

Шу ҳудудда яшовчи Ж.Жиенбаевнинг тушакка ётиб қолганига икки йилдан ошди. Унинг икки буйрагини ҳам операция йўли билан алмаштириш керак. Лекин операция учун фуқарога етарли маблағ йўқ. Шу боис у мазкур масалада мутасаддилардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожати Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан атрофлича ўрганилиб, тегишли идораларга депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.

 А.ЖАИЛГАНОВ,

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 15:53:09

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ЎзЛиДеП кумак бераётганлиги самарали меҳнатнинг маҳсули деб ўйлайман. Ўйлайманки жаажи қизалоқ З.Курбанбаевага шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳам ўз ёрдамини беради.


Насиба-СТМ, Нукус2018-06-12 13:33:12

партиямиз томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларимиз, Муҳтарам Президентимиз айтканларидек халқимизни рози қилиш каби эзгу ниятлар остида амалга оширалмоқда. Хар бир сайёр қабул натижасида битта инсонга бўлса хам ёрдам берилса албатта, Тадбиркорларни ишбилармонларни қўллаб қувватлайдиган деган партия деб халқимиз орасида ном олган партиямиз нуфузини янада ошишига сабаб бўлади.


Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-06-12 12:21:58

Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси (депутат) О.Қурамбаевнинг муқаддас Рамазон ойида фуқаролар учун қилаётган саҳоват ишларида муфаққиёт тилайман. Доимо соғ бўлсин. Ишларида ривожланиш бўлсин. Ҳайрия ишлари гуллаб яшнасин.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-12 08:39:33

Республикамизнинг шаҳар ва туманларида ўтказилаётга сайёр қабулларда ахолининг муаммолари ўрганилиб, Депутатларимиз тамонидан юборилган сўровлар натижасида ижобий хал қилинмоқда.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-11 17:56:11

Партиямиз томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда кўпгина халқимизни қийнаб келаётган мурожаатлари ўз ечимини топмоқда.


Жиззах вилоят Дўстлик туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Исматова Нафиса2018-06-11 17:45:36

Ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+