Урганчлик Шокиржон Худойберганов ўз томорқасида етиштирётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилмоқчи

11.06.2018, 18:08

Урганчлик  Шокиржон Худойберганов ўз томорқасида етиштирётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилмоқчи

Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи “Шерматлар” маҳалласида яшовчи Шокиржон Худойберганов бир неча йиллардан буён ўз томорқасида деҳқончилик қилиб баракали ҳосил олиб келаётган омилкорлардан бири. Ўтган йили тадбиркор ўз томорқасида ташкил этган иссиқхонасида помидорнинг серҳосил навларини экиб, бир туп помидордан 6 килограмм ҳосил олганди. Бу йил эса ҳосилни 10 килограммга етказиш ҳаракатида.

Яқинда O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида Шокиржон ака хонадонида амалий мулоқот ташкил этилди.

– Иссиқхонамизни минг метр майдонда ташкил қилганмиз. Бу йил 10 тонна помидор ҳосили олишни ва даромадимизни 60 миллион сўмдан оширишни мўлжаллаяпмиз, – дейди тадбиркор. – Маҳсулотимизнинг асосий қисмини туман Иқтисодиёт бўлими билан маслаҳатлашган ҳолда экспортга чиқаришни режалаштирганмиз.

Мулоқот давомида томорқадан унумли фойдаланиш борасида таклиф-тавсиялар берилди.

                                                                                                        Гулистон АДАМБАЕВА,

O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-06-12 16:30:43

Тадбиркорларнинг фаоллиги кундан кунга ошиб бормоқда, уларнинг ишларига ривож тилаймиз.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-06-12 15:42:05

Шокиржон Худойберганов! Сизнинг бир туп помидордан 10 клограмм ҳосил олишга эришишингизга ишонаман. Омад!


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 14:29:06

Юртимизда ўз томорқасида етиштирётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорларимизнинг кейинги ишларига куч-қувват тилаймиз.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-12 12:03:17

Томорқасидан фойда олиб ўз оиласига даромад келтираётган деҳқонларимиз сони тобора кўпаймоқда. Шокиржон Худойбергановнинг режасидаги 10 тонна помидор етиштиришида куч-қувват тилайман.


U.Xudoyqulov Sariosiyo tuman Kengashi apparat rahbari2018-06-12 11:59:47

Sizga o'xshagan faol tadbirkorlar ko'payaversin


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+