25 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

11.06.2018, 18:18

25 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг  истиқболли кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах  политехника институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳа доирасида “Баркамол ёш авлод – Ватанимиз келажаги, юртимиз ишончи ва таянчи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия  “Ёшлар қаноти” фаоллари, олий таълим муассасасининг битирувчи босқич талабалари иштирок этди.

Тадбирда партия “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, танловлар тўғрисида маълумотлар берилди. Хусусан, “O`zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси, “Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

–Кўпчилик қатори бизни ҳам мамлакатимизда етакчи сиёсий куч бўлган O‘zLiDeP нинг фаолияти, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлари ва келгусидаги режалари жуда қизиқтирар эди, – дейди Жиззах политехника институти талабаси Мираброр Қулматов. – Келгусида партия аъзоси бўлиш ниятидаман. Шу боисдан бугунги тадбир биз ёшларга истиқболли кадрлар захирасига киришимизга имкон яратди.

Тадбир сўнггида жорий йилда мазкур олий таълим муассасасини битираётган 25 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-12 16:20:28

Партиямизнинг истиқболли кадрлар захираси бугунги кунда билимли, юқори савияга эга бўлган, ҳар томонлама етук ёшларни камол топишига хизмат қилади.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-12 15:45:11

Партиямиз бугунги кунда ёш истиқболли кадрларга катта эътибор қаратаётгани бежиз эмас албатта, чунки бугун билимли, юқори савияга эга бўлган, ҳар томонлама етук кадрлар - эртанги кун раҳбарларидир.


Жиззах в Зафаробод т Молия бўлими БПТ аъзоси Қурбонқулов Вохид2018-06-12 12:23:12

Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси томонидан Ёшлар онгини ривожлантириш уларга тўғри йўл кўрсатиш мақсадида кўпгина шу каби тадбирларни ўтказишмоқда албатта бундан ёшларимиз жуда мамнун бўлишмоқда.


А.Уббиниязов Тахиатош тумани ижрочи котиб2018-06-12 10:16:43

Ушбу ёшлар партиямизнинг дастури, максад ва вазифаларининг мазмун-мохиятига кенг турда тушуншага эга булиб бизнинг партиямизни куллаб кувватлагани, келажакда партиямизнинг ривожига уз хиссларини кушишига албатта ишонамиз.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб 2018-06-12 09:54:15

Партиямизнинг истиқболли кадрлар захираси бугунги кунда билимли, юқори савияга эга бўлган, ҳар томонлама етук кадрлар билан бойимоқда.


Ибрагимова Ферузахон Маруповна Учкуприк туман Кенгаши БПТ раиси2018-06-12 09:41:40

Ёшларимиз онгига партиямиз дастурини канчалик куп сингдирсак ,ана шундай иктидорли,истеъдодли ёшларимиз сафи кенгаяверади.Ёшларимиз бизнинг келажагимиз.


Р.Боражабов Косон туман "Капитал Инвест" МЧЖ БПТ раиси2018-06-12 09:37:50

Партиянинг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган кенг шароит ва имкониятларни улар орасида тарғиб қилиш энг биринчи бурчимиздир.


К.Амонов Шеробод туман Кенгаши БПТ раиси2018-06-12 09:00:20

Партиямиз ҳақида етарли маълумотга эга бўлиб бизни сафимизда бел боғлаган ёшларга омад тилайман.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-12 07:57:43

Партиямиз ҳақида етарли маълумотга эга булиб бизни сафимизда бел боғлаган ёшларга омад тилаймиз. Янги инновацион ғоялар келиб қўшилига умид қиламиз.


I.Xusainov Sariosiyo tuman ijrochi kotib2018-06-11 21:14:17

Istiqbolli kadrlar zaxirasiga amaliy yordam berish, bizning burchimiz


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+