“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Меҳрибон Юсуповага 17 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

11.06.2018, 18:20

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи  Меҳрибон Юсуповага 17 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

Урганчлик Меҳрибон Юсупова 2-гуруҳ ногирони. Ишсиз. Шу боис фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни кўнглига тугди. Ўз бизнесини йўлга қўйиш учун O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига 7 фоизлик имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Гуруҳ аъзолари томонидан унинг мурожаати атрофлича ўрганилди ва Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Дилором Атаева ҳамда шу ҳудудга бириктирилган сектор мудири Лочин Ибрагимов ташаббуси билан муаммо ижобий ҳал этилди.

– O‘zLiDeP тушаббуси билан “Ҳамкор банк” шаҳар филиалидан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим,  – дейди М.Юсупова. – Партия фаолларидан жуда миннатдорман. Келажакда ўзимнинг оилавий корхонамни очиб, уйда ўтирган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш ниятим бор. Бунда, албатта партия кўмагига таянаман.

Таъкидлаш керак, бугун мазкур гуруҳга келаётган мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топмоқда. Қолганлари қатъий назоратга олинмоқда.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

даврон2018-07-27 00:19:37

урганч банкларида 7-4 фойзли кредитлар качон йулга куйилади банклар бизга бундай буйрук келмади дейишяпти бошка фукоралар оляпти тушинмадим


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-12 16:43:30

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан ўтказилаётган танловлар кўпайса юртимизда тадбиркорлар янада кўпайиб боради натижада иш ўрни кўпроқ яратилади .


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-12 16:23:36

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаолиятини барча вилоятларда кенг тарғиб қилиш керак. Улар томонидан амалий ишларни кўпайтириш лозим.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 14:20:30

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак. “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига омадлар тилаб коламиз.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-06-12 12:51:54

Бундай имкониятдан ҳар биримиз тўла фойдаланиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали, иқтисодиётимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.


Жиззах вилоят Зафаробод туман Халқ банк БПТ раиси Б.Халилова2018-06-12 12:10:49

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан бажарилган хайирли ишлар тахсинга сазовор.


Тўраева Гулбаҳор. Қашқадарё вилояти "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-12 10:10:13

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёлларга эътибор, айниқса ногиронлиги бор хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун амалий кўмак бериш ҳар бир партия фаолининг асосий вазифаси, инсонийлик бурчи эканлигини унутмаслик лозим


Г.Ахмедова Тахиатош тумани «Ахмедова Гулдана» якка тадбиркор раҳбари 2018-06-12 10:09:11

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига келажакда бунданда улуг ишларни амалга оширишда омадлар тилаб коламиз. Бизга ухшаган тадбиркорларнинг муаммоларини урганиб бораётган партиямиз фаолларига рахмат ва ишларида ривож тилайман.


Г.Ахмедова Тахиатош тумани «Ахмедова Гулдана» якка тадбиркор раҳбари 2018-06-12 10:09:11

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳинининг фаолиятига келажакда бунданда улуг ишларни амалга оширишда омадлар тилаб коламиз. Бизга ухшаган тадбиркорларнинг муаммоларини урганиб бораётган партиямиз фаолларига рахмат ва ишларида ривож тилайман.


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-06-12 09:57:16

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан хар бир туман шахар кесимларида бир катор муаммолар уз ечимини топиб келмокда бундан тадбиркор аёлларимиз жуда минатдорлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+