Томорқа-қўшимча даромад манбаи

12.10.2017, 17:53

Томорқа-қўшимча даромад манбаи

Халқимизнинг ерга бўлган меҳри, эъзози асрлар давомида авлоддан –авлодга ўтиб келаётгани бежиз эмас. Чунки, турмушимиз фаровонлиги, бозорларимиз тўкин-сочинлиги, авваламбор, шу саховатли заминда бободеҳқонларимизнинг пешона тери, қалб қўри эвазига етиштираётган ноз-неъматлари билан узвий боғлиқ.

Мустақиллик йилларида ерни ўз эгаларига топшириш, унинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш мақсадида фермерлик ҳаракати, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада мамлакатимизда бугунги кунда  етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоиздан ортиғи айнан шундай субъектлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айни пайтда соҳада эришилган ютуқлар билан биргаликда бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам тўпланиб қолган.

-Яқинда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ ҳўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ана шундай муаммоларни ҳал қилиш ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққани билан аҳамиятлидир, - дейди Ш.Рашидов тумани “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалиги раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Парда Зиятов. – Фармонда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан бир қаторда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса тарғибот-ташвиқот ишларини янада  кучайтириш, соҳа вакилларининг қонуний манфаатларини партиявий воситалар билан ҳимоя қилишда маслакдошларимизга ҳам жуда катта масъулият юклайди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони нафақат электоратимиз манфаатларини ишончли ҳимоялашга, балки оилаларимиз фаровонлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, бозорларимиз мўл-кўллиги ва арзончиликка ҳам хизмат қилади. Буни партиямизнинг ҳар бир фаоли англаб етиши ва аҳолига фармоннинг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тушунтиришда фаол бўлмоғи лозим.

Парда Зиятов,

Ш.Рашидов тумани “Қуёшсевар Парда”

фермер хўжалиги раҳбари, вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2019-01-14 10:29:57

14 январ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+