Маҳмуджон Собиров Хонободнинг энг яхши ёш тадбиркори сифатида эътироф этилди

11.06.2018, 08:23

Маҳмуджон Собиров Хонободнинг  энг яхши ёш тадбиркори сифатида эътироф этилди

O‘zLiDeP Хонобод туман Кенгаши томонидан Хонобод сервис ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда Хонобод шаҳридаги 20 нафар ишбилармон йигит-қиз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган йигит-қиз ўз бизнес лойиҳалари билан иштирок этди.

–Мазкур танловга иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаганимдан хурсандман, – дейди ёш тадбиркор Маҳмуджон Собиров. – Чунки бу каби танловлар давомида  тенгдошларим, ёш тадбиркорлар билан тажриба алмашиш, янгиликларни ўрганиш, малака ошириш, янги ҳамкорлар топиш имкониятларига эга бўламиз.

Таъкидлаш керак, М.Собиров нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Хонободим ширинликлари” МЧЖ раҳбари. Ёш бўлишига қарамай, нафақат туманда балки вилоятда ҳам нуфузли тадбиркорлар қаторида тилга олинади. Туман, вилоят, республика миқёсидаги турли ярмаркалар, танловларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб халқимиз эътирофига сазовор бўлаётган ишбилармонлардан бири. Танловда Маҳмуджон Собировдан ташқари, миллий ҳунармандчилик йўналишида янгиликлар яратаётган Марҳабохон Абдураҳмонова ва ёғочга ишлов бериш ва мебелсозлик йўналиши бўйича Исроилжон Акбаровлар ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар партия шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мансурбек МУСАЕВ,

O‘zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 16:03:14

Ёшларда ғоялар, шижоат ва ўз навбатида имкониятлар ҳам кўп десам асло муболаға бўлмайди. Фақат бу имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳаракат қилган ёшлар юксак марраларни забт этишига ишонаман.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-12 09:01:56

Хонабод шахар Кенгаши томонидан ўтказилган "Йилнинг энг яхши тадбиркори" кўрик танловини туман босқичида фахрли биринчи ўринни олган ёш тадбиркор Махмуджон Собировга олиб бораётган ишларида хамда ёш коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашда куч кувват тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+