Ёшлар - ШҲТ диққат марказида

12.06.2018, 18:53

Ёшлар - ШҲТ диққат марказида

Сардор МАРИПОВ,

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” вакили:

Маълумки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, у кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмига айланган. Ташкилот хавфсиз ва барқарор келажакни мақсад қилган, шу боис ёшлар масаласига жиддий эътиборни таъминлаш муҳим, чунки Ўзбекистонда улар аҳолининг 60 фоиздан зиёдини ташкил этади.

O‘zLiDeP нуқтаи назарига кўра, Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси муҳим якунларидан бири бу – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Қўшма мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганидир. Бунда ушбу Дастурни амалга ошириш бўйича алоҳида масъулият ШҲТ Ёшлар кенгаши зиммасига юкланади, Ўзбекистон эса унинг фаолиятида кенг кўламда иштирок этади. ШҲТ мамлакатлари БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқиши ва қабул қилинишини илгари суриши бу борадаги ишларнинг муҳим натижаларидан бири бўлиши керак.

O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг ШҲТдаги мазкур ташаббусини ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши барқарор иммунитетни шакллантириш борасидаги навбатдаги қадам сифатида қабул қилади. Афсуски, ёшлар бугун  турли бузғунчи ва террористик кучлар учун объект бўлиб қолиб, улар ўз усуллари орқали йигит-қизларнинг ҳали шаклланмаган онгига таъсир кўрсатган ҳолда ўзининг жаҳолат гирдобига тортиб кетиш мақсадини кўзда тутади. Партиямиз ШҲТ доирасидаги давлатлараро ҳамкорликда ёшларни турли бузғунчи ғоялардан улар замонавий билимлар олиши учун шароитлар яратиш, мамлакатлар ўртасида миллатлараро ва маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлаш орқали ҳимоя қилиш учун муҳим механизмни кўради.

Ўз навбатида, O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” мустақил фикрловчи, замонавий билимлар ва касбларни эгаллаган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, йигит-қизлар қалбида ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишларни изчил давом эттиради. Ишончимиз комилки, мазкур вазифалар барча ШҲТга аъзо мамлакатлар ғояларига ҳамоҳангдир.

Буларнинг барчаси бугунги глобаллашув шароитида нафақат ёшларни экстремистик ва террористик оқимлар, жиноятчилик, гиёҳвандлик каби иллатларга жалб қилишга, балки “оммавий маданият”, боқимандалик кайфияти, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш каби янги таҳдидларга қарши мустаҳкам қалқон бўлади.

Умуман олганда, ШҲТда ёшлар мавзуси, партия фикрича, давлатлараро мулоқотнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ўз навбатида, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, ёшларни энг замонавий билимларга ошно этиш самарали тизимини яратиш масалаларига эътибор қаратиш лозим. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар ёш авлоди вакиллари ўртасида турли соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Ташкилот экстремизм ва терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашга тайёр бўлган ёшлар ташкилотлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Алишер РЎЗИЕВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи:

Бугун барчамиз ШҲТнинг минтақавий ва глобал сиёсатни шакллантириш, Евроосиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим механизми сифатидаги роли кучайишининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Нуфузли анжуман, яъни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси ХХРда бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашди. Мазкур ташкилотнинг аҳамияти шу билан таъкидланадики, Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Саммит бир ярим миллиард аҳолини бирлаштирган саккизта мамлакат етакчиларининг биринчи учрашуви сифатида тарихга муҳрланди. Буларнинг барчасини ШҲТнинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти салмоқли равишда кенгайтирди.

Бу яна шу билан аҳамиятлики, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш ва унда узоқ кутилган тинчликка эришиш ШҲТ минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг шартларидан бири сифатида қайд этилади. O‘zLiDeP фикрича, Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция низони тинчлик йўли билан ҳал этиш бўйича фикр алмашиш учун муҳим майдонча бўлди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шакллангани, унда ташкилотнинг асосий мақсадларига эришиш ва унинг олдида турган вазифаларни бажаришнинг муҳим омили Марказий Осиёда барқарорлик ва фаровонлик эканлигини таъкидлади. 

Партиямизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва кооперацияни кучайтириш билан боғлиқ эришилган келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишидаги манфаатдорлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Бу улар Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари билан савдо хажмларини оширишга хизмат қилиши билан боғлиқ. Биз O‘zLiDePда экспорт-импорт операциялари тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, давлат-хусусий шерикчилик принциплари асосида агросаноат кластерларининг шакллантириш муҳимлиги тарафдоримиз.

Хулоса ўрнида таъкидлаш зарурки, бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган ШҲТга аъзо давлатлар узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани амалга ошириш юзасидан Ҳаракатлар режаси бу йўналишда келгуси фаолият учун асос бўлади. Жумладан, улар ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақанинг транспорт ва логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларни экстремизм ғояларидан ҳимоя қилиш каби долзарб масалаларга алоқадор.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-13 15:46:32

Ёшлар келажак пойдевори. Бу ҳақиқатни яхши англаган давлат ўз келажагини порлоқ бўлиши учун бор имкониятларини ишга солади. Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни ёшларга эътибор қаратишга жиддий ёндошишга ундагани ҳам безижга эмас.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-13 15:46:32

Ёшлар келажак пойдевори. Бу ҳақиқатни яхши англаган давлат ўз келажагини порлоқ бўлиши учун бор имкониятларини ишга солади. Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни ёшларга эътибор қаратишга жиддий ёндошишга ундагани ҳам безижга эмас.


O'zLiDeP Каттақўрғон шахар Кенгаши БПТ раиси Э.Жураев2018-06-13 14:58:14

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси мамлакатимиз ёшларига янада кенг имкониятлар эшигини очишига ишонамиз.


O'zLiDeP Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари Набижон Артиков 2018-06-13 14:51:22

"Ёшларга эътибор, келажакка эътибор" албатта ёшларга жудда катта эътибор ва имкониятлар яратилиб берилмоқда мухтарам президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан. Партиямиз ҳам президентимизнинг олиб бораётган ишларига елкадош бўлиш мақсадида "Ёшлар қаноти" фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-13 14:37:04

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиши бугунги кун талабидир. Партиямиз ёшлари ҳам ушбу ислоохотни қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайман.


Камрон Атожонов.Хива шахар фаоли.2018-06-13 12:49:10

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ШХ,Т давлатлари рахбарларининг Қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Харакатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашлари мухим ахамиятга эга бўлиб, айниқса биз ёшларнинг юртимизга содиқ фарзанд, муқаддас динимиз, қадриятларимиз,урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг хақиқий мохиятини тушуниб етган холда дастур-амал бўлиб хизмат қилади.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-13 11:28:52

Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШТҲ раҳбарларининг учрашувида Қўшма мурожаатини қўллаб-қуватлаши муҳим аҳамиятга эгадир.


Олтинсой туман Кенгаши депутати Б.Абдуразаков2018-06-13 11:27:19

Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имокниятлардан фойдаланган холда муносиб фарзан юртига керакли инсонлар бўладилар деган умиддаман.


Жиззах вилоят Ғалаба МФЙ БПТ раиси А.Бозорбоев2018-06-13 11:07:02

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси мамлакатимиз ёшларига янада кенг имкониятлар эшигини очишига ишонамиз.


И.Умирзақов Қува тумани "Акбаробод" МФЙ БПТ раиси, Туман кенгаши депктати 2018-06-13 11:01:30

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шакллангани, унда ташкилотнинг асосий мақсадларига эришиш ва унинг олдида турган вазифаларни бажариш, Марказий Осиёда барқарорлик, тинчлик ва фаровонликни таъминланиши тўғрисидаги фикрлари кишини фикрлашга чорлайди чунки бу омиллар бўлмаса иқтисодиёт ривожланмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+