Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

12.06.2018, 15:57

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаган тадбиркорларга қандай  имтиёзлар берилмоқда?

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 11 июнь куни имзоланган “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бошлаб:

 – алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини “ноль” қийматда сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида битим тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

– давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам ижара тўлови ставкасини 50 фоизи миқдорида тўлаш;

– айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга, асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Эътиборга молик жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беради.

O`zLiDePнинг бу борадаги дастурий мақсад вазифаларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, мазкур қарор аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, нафақахўрлар, айниқса ногиронларни аниқ йўналтирилган ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий тизимини шакллантириш, ногиронлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Олдимизда қарорнинг шу ва бошқа  жиҳатларини, умуман олганда, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш вазифаси турибди. Негаки, бу йўналишда тадбиркорлар ва аҳолини қизиқтирган, ўйлантираётган саволлар, муаммолар йўқ эмас.  

Қарорда шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига қатор вазифалар юкланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш асосида ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Акбар МУЗАФФАРОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sodiq2018-07-13 11:44:45

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаш бўйича кимда қандай таклифлар бор?


Шамшод Жафаров 2018-06-13 10:12:11

Республикамизда барча инсонлар бир манфаат йўлида бирлашмоқда.У хам бўлса халқ манфаатлари шундай екан у хох соғлом,хох ижтимоий химояга мухтож бўлсин .Шу боисдан,халқ учун хизматга шайланибтими уларга омад ёр бўлсин!


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 16:57:29

Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватласак улар ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари аниқ.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-12 16:49:07

Ахолини ижтимоий заиф қатламини иш билан бант қилиш бу тадбиркор учун кенг имконятлар демактир .


Хоразм вилояти Гурлан тумани Кенгаши аппарат рахбари Р.Каримов2018-06-12 16:33:50

O`zLiDePнинг бу борадаги дастурий мақсад вазифаларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, мазкур қарор аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, нафақахўрлар, айниқса ногиронларни аниқ йўналтирилган ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий тизимини шакллантириш, ногиронлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 16:33:49

Ғамхўрлик ўзбек халқига хос бўлган энг олийжаноб ҳислатлардан бири десак асло муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фикримизнинг яққол тастиғидир. Ўйлайманки ижтимоий ҳимояга муҳтожларни озгина қўллаб-қувватласак улар ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари аниқ.


Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-06-12 16:33:17

Ish jarayonida aholining zaif qatlami bilan ko'p marotabalab suhbatlar uyushtirganmiz. Shuni aniq aytishimiz mumkinki, ular istak va xohishlari, qobiliyatlarini ro'yobga chiqarish uchun barcha shart-sharoitlar mavjud.


O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-06-12 16:33:11

“Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ногиронларни аниқ йўналтирилган ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий тизимини шакллантириш, ногиронлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-12 16:28:02

“Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ахолининг ижтимоий заиф қатламини хурсанд қилди. Улар хам бошқалар сингари ўз ишларини бошлашлари в фаол бўлишлари учун катта имконият яратилди.


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхондарё вилояти2018-06-12 16:28:02

“Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ахолининг ижтимоий заиф қатламини хурсанд қилди. Улар хам бошқалар сингари ўз ишларини бошлашлари в фаол бўлишлари учун катта имконият яратилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+