Жиззахлик депутатларимиз аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

12.06.2018, 16:41

Жиззахлик депутатларимиз аҳоли бандлигини  таъминлаш масаласини муҳокама қилди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Жиззах шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Шерзод Муродовнинг ҳисоботини  тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “Жиззах шаҳрида 2018 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида 102 та янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 306 тани ташкил этди.

– Марказ чет элга кетиб, қайтиб келган фуқароларни ижтимоий ҳимояга олиш, хусусан, уларни иш билан таъминлашни қатъий назоратга олган, – дейди Ш.Муродов. – Маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган меҳнат инспекторлари томонидан чет элдан қайтиб келган фуқаролар билан доимий мулоқот қилиниб, улардан 172 нафарининг бандлиги таъминланди.

Йиғилиш давомида аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб этиш, хусусан, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тўрт томонлама шартнома асосида ишга жойлашишларини таъминлаш масаласи бўйича юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида таклиф-тафсиялар берилди.

Йиғилиш якунида партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

                  матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шамшод Жафаров 2018-06-13 10:01:22

Чет элдан қайтган фуқоролар иш билан банд қилиниши Уларнинг юртига бўлган қарашларига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Бешбой Шарипов2018-06-13 09:08:12

Ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини туман Кенгаши Депутатлари эшитиши ташкилот раҳбарларини масулиятини оширади


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-13 00:10:56

Aholi bandligi davlatimiz oldida turgan o'ta muhim masala , bu masalaning echimi bitta ,ish o'rinlari taskil qilish.Ish o'rinlarini asosiy qismini partiyamiz elektorati bo'lgan tadbirkor va ishbilarmonlar yaratmoqdalar.Biz esa ularni qo'llab quvvatlashimiz zarur.


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-12 19:05:00

Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни фаравон ҳаёт қуришлари учун шарт-шароит яратиш бугунги кунда асосий масалалардан бири. Бу борада жойларда салмоқли ишлар қилинмоқда. Шунга қарамасдан аҳоли орасида ишсизлар кўпчиликни ташкил қилади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 17:02:52

Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳозирги кундаги энг жолзарб муаммолардан биридир. Бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш лозим. Ишсизлик даражаси қанча камайса халқни фаровон турмуши таъминланади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+