Ҳакима танлов ғолиби

12.06.2018, 16:49

Ҳакима танлов ғолиби
Наманганда “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
 
"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилган танлов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят кенгаши, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
 
Кўрик-танловда иштирокчиларнинг турли йўналишлар бўйича кўргазмаси намойиш этилди.
 
9.jpg
 
Иштирокчиларни баҳолашда тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги изланишлар, қанча иш ўрни яратилгани ва субъектнинг экспорт йўналишидаги натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Биринчи ўринни Наманган шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Mega star flowers” МЧЖ раҳбари Ҳакима Тошматова эгаллади.
 
2016 йилда ташкил топган мазкур корхона раҳбари юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўлида яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда муваффақиятли фаолият кўрсатиб, ташқи бозорга ҳам чиқишга улгурди. Хорижий технологиялар асосида темир хомашёсини қайта ишлаш, шакл бериш, пардозлаш, темир буюмлар ва панжара ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада 90 дан зиёд киши иш билан таъминланган. 
 
Ўтган йили 800 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, унинг 45 фоизи Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинди.
 
11.jpg
 
– Бу йил маҳсулотимизга туркиялик шаҳарсозлар ҳам катта қизиқиш билдирди, – дейди Ҳ.Тошматова. – Натижада йўл бўйларига ўрнатиладиган нақшинкор панжара тўсиқлардан 200 километр тайёрлаб бериш бўйича шартнома туздик ва ҳозирда ушбу шартнома асосида иш бошланган.
 
Танловнинг иккинчи даражали дипломини Уйчи туманидаги “Уйчи обод замини” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Барно Мирзамова ва учинчи даражали дипломини Косонсой туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Pastry boutiaue” хусусий корхонаси раҳбари Наргиза Акбарова қўлга киритди.
Тадбирда, шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”, “Ташаббускор аёл” номинациялари ғолиблари ҳам тақдирланди.
 
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi a'zosi Ramazonov Sherbek2018-06-14 14:31:22

Tadbirkor-yurtga madadkor.Tadbirkor insonlar qatorida ayollarining o'z o'rni o'z pozitsiyasi bor va bu borgan sari kuchayib, mustahkamlanib bormoqda. "Tadbirkor ayol" va shunga o'xshash tanlovlarni o'tkazilishi ayniqsa tadbirkorlik faoliyatining samarali bo'lishi bilan bir qatorda yangi yangi iqtidorlarni kashf etadi.Yurtimiz ravnaqiga hissa qo'shishni maqsad qilgan ishbilarmon ayollarimizga omadlar tilab qolamiz!!!


“Sirius Selvana” МЧЖ раҳбари, БПТ раиси Б.Атажонова2018-06-13 14:24:41

Аёлларимиз орасида ишбилармон, тадбиркор хотин-қизларнинг ҳақиқий маҳоратлари бугун "Ишбилармон аёл" кўрик танловида яққол кўзга ташланмоқда. "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг барча иштирокчиларига омад тиламиз.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-06-13 12:44:31

Аёлларимиз барча сохада бирдек фаоллар. "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг барча иштирокчиларига омад тилаб қоламиз.


Шамшод Жафаров 2018-06-13 09:58:15

Тадбиркор аёлларимизнинг жамиятнинг барча қатламларида бирдек фаолият олиб бормокдалар.Бу бизни қувонтиради.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 19:16:18

Кўрик-танловда иштирок этиб ўрин олган иштирокчилримизни кейинги босқичларида омадлар тилаб қоламиз.


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-12 18:58:24

Мана шундай лойиҳаларни ташкил қилиш орқали қанчадан қанча истеъдодли ёшларимиз ўзларини намаён қилмоқда. Қачонки, уларнинг меҳнатлари рағбатлантирилса, ишида самара бўлади. Ўзбек тадбиркорларига имконият яратилса бас, улар дунёни заб этишга қодир.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-12 18:23:28

Кўрик-танлов жуда чиройли ўтказилган. Бу лойиха орқали партиямиз сафига тадбиркор ишбилармон хотин-қизларимиз сони кўпайиб бормоқда.


Шоира Эшбоева,Навоий вилояти 2018-06-12 17:42:55

Ayollar tadbirkorligini rivojlantirishda mana shunday korik tanlovlarning o'rni katta hisoblanadi."Ishbilarmon ayol"ko'rik tanlovi bugun yurtimiz boylab koplab ishbilsrmon ayollarni kashf qilmoqda.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-12 17:08:38

Аёлларимиз орасида ишбилармон, тадбиркор хотин-қизларнинг ҳақиқий маҳоратлари бугун "Ишбилармон аёл" кўрик танловида яққол кўзга ташланмоқда. Аёллардаги фаолликка кўз тегмаси.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+