“Маҳалламиздаги ҳар бир оила аъзосини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этмоқчиман”

12.06.2018, 16:57

“Маҳалламиздаги ҳар бир оила аъзосини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этмоқчиман”

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада тадбиркорлик фаолияти кундан-кунга тараққий топиб, янги-янги иш ўринлари яратиляпти.

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, айниқса, аҳолининг нафақат бандлигини таъминлаш, балки турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлидаги муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлди.

Чунки ушбу дастурда ўта муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб қўйилган. Хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш, қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш ва бошқа масалаларлар шулар жумласидандир.

Очиғи, ўз вақтида инсон манфаатларини ўйлаб қабул қилинган мазкур дастур кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини изчил ривожлантириш баробарида аҳоли турмуш тарзини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Энди биз ҳам яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиб ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини бажаришга жиддий киришамиз. Айни чоғда эса маҳалламиздаги ишсиз ёшларнинг қизиқиши ва интилишларини ўрганиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизнинг айрим қисмларини аҳоли хонадонларида касаначилик асосида тикишни йўлга қўйиш юзасидан амалий ишларни бошлаб юбордим. Яқин кунларда маҳаллада тикувчилик фаолиятини амалга ошириш бўйича истеъдоди ва иқтидори бор хотин-қизлар, айниқса ёшларга корхонамизда мастер-класс усулида тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яқиндан кўмак беришни режалаштиряпман. Нега десангиз, ўз бизнесини бошлаш ниятида юрган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, шу соҳага кирмоқчи бўлганларни қўллаб-қувватлаш бизнинг асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Шундай экан, аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишимиз даркор.  

Ҳорунбек АХМАДХОНОВ,

Наманган шаҳар

“Ixlos tekstil sanoat” МЧЖ директори,

O‘zLiDeP фаоли 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Қ.Сабиров2018-06-13 16:38:54

Хурматли Президентимиз ўз вақтида фуқароларимиз манфаатларини хар доим ўйлаб қабул қилаётган мазкур дастур кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини изчил ривожлантириш баробарида аҳоли турмуш тарзини бунданда яхшилашга бунданда фарофон бўлишига хизмат қилиши тайин.


Хонқа туман O’zLiDeP депутатлик гурухи аъзоси Қ. Абдуллаев2018-06-13 16:18:48

Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинадиган хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этилиши, қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратилиб қолмай қишлоқ инфратузилмасига хам ижобий тасир кўрсатади.


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Н. Султанова2018-06-13 16:08:27

Юртимизда тадбиркорлик фаолияти кундан-кунга тараққий топиб бораётгани, янги-янги иш ўринлари яратилётгани аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратмоқда.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-06-13 15:59:50

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев тадбиркорларга катта эътибор қаратиб, уларнинг кенг фаолият юритишлари учун катта имкониятлар эшиги очиб бермоқда. Фақат тадбиркорлар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб ишлаши лозим.


О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-06-13 13:48:53

Муҳтарам Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори айни тадбиркорликни бошлаган тадбиркорларга яна бир имконият яратади. Юртимизда тадбиркорлик фаолияти кундан-кунга тараққий топиб, янги-янги иш ўринлари яратилмоқда.


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-13 13:43:13

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган мухим қарорлар қатори бу қарор ҳам ўз вақтида қабул қилинди. Бугунги кунда юртимизда тадбиркорчилик қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилишига қарамай соҳада сезирарли даражада ривожланишлар кузатилмаяпти. Маҳалламиздаги ҳар бир оила аъзосини тадбиркорчилик фаолияти билан шуғулланишларини йўлга қўйилиши аваламбор оиланинг даромади яхшиланади, ишсизликни кескин камайишига эришилади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-13 12:10:56

Юртимизда тадбиркорлик фаолияти кундан-кунга тараққий топиб, янги-янги иш ўринлари яратилмоқда.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-06-13 10:45:20

Муҳтарам Президентимизнинг“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори айни тадбиркорликни бошлаган тадбиркорларга яна бир имконият бу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳар бир фуқаро ўз олдига қуйган тадбиркорлик бўйича улкан марраларга эришади


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-13 10:44:05

"Оилавий тадбиркорликдан мустахкам оила" лойхаси асосида замон талаби бўлиб келётган ишбилармонлик ва Тадбиркорлик хамиша эътибор марказида бўлади.


"Дўстлик" МФЙ БПТ2018-06-13 10:14:10

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори Хар бир оила учун қувонарли хабар бўлди. Ёш оилаларга давлатимиз тамонидан қаратилаётган эътибордан хурсандмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+